Росулга муносиб уммат

Қуръони карим башариятнинг ҳидояти учун нозил қилинган. Ҳар бир мусулмон Каломуллоҳ оятларини ёдлаш ва амал қилишга интилади. Ҳадисларда Қуръонни ёд олган кишига кўп мукофотлар ваъда қилинган. Жумладан: ҳазрат Усмондан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир” (Имом Бухорий ривояти). Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръонни ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўқувчиларига шафоатчи бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Шундай улуғ мартабаларга еришишдан умид қилган буюк устоз Муҳаммад Мубин қоридирлар. Улар “Мубинхон қори домла” номи билан танилганлар. Ўз даврида Қуръон илмини мукаммал егаллаган бўлиб, у киши “Булбул қори” лақабини олганлар.
Насаблари:
Оталари: Муҳаммад амин домла бўлиб, у киши “Aминжон маҳдум домла” деган ном билан машҳур бўлган. Aминжон маҳдум Aндижон шаҳрининг Избоскан туманида яшаб ўтган Ҳабибуллоҳ қори ўгли. Онаси- Зулайҳо хонимни “Aчахон ойим” деб ҳам аташган. У Aндижоннинг енг пешқадамларидан Aбдуссамеъ халфа домланинг қизи бўлган.
Таваллудлари:
Муҳаммад Мубин қори домла 1914-йил 11-январ куни (1332-йил 14 сафар) Aндижон шаҳри, Чуқур масжид маҳалласида илмлии ва тақводор оилада таваллуд топганлар.
Aминжон махдум домланинг 6 нафар фарзанди бўлиб, Муҳаммад Мубин уларнинг тўнғичи едилар.
Дастлабки илмни отасидан олган Муҳаммад Мубин қори Набижон қори домла қўлида Қуръон ёдлашга киришади. “Хамиртуруш”и Қуръон илми билан қорилган ёш толиб Каломуллоҳни 9 ёшида таровеҳ намозида ҳатм қилиб беради. Яна икки йиллик такрор билан Қуръон ҳифзини такомиллаштириш натижасида у катта жамоатларда ҳам ҳатмга ўта бошлайди. Ҳатто баъзи катта жамоатлар ўзларининг “жажжи имом”ини бўйларига тенглаш мақсадида оёғи остига сандал қўйиб беришар еди.
1945-1947 (1364-1365) йиллар атрофида Aминжон маҳдум домла “Девонабой”масжидида имом хатиб бўлиб хизмат қиларди. Тахминан шу йиллар орасида бир издиҳом бўлади. Мажлисга шаҳрихонлик машҳур Қуръон устози Aбдуқаҳҳор махдум домла раҳбарлик қиларди. Қуръон базми бошланади. Муҳаммад Мубин қорининг ҳам тиловат қилиб беришини таклиф қилишади. Шунда Aбдуқаҳҳор махдум домла: “Унинг қироати ярамайди, батажвид емас”, – дея у кишига ўқитмай, навбатни бошқа қорига ўтказиб юборади. (Чунки Муҳаммад Мубин қори домла Набижон қори домлада “Форсий лаҳжа”да ётлаган еди.) Aминжон маҳдум домлага бу гап оғир ботади. Aбдуқаҳҳор домланинг бир қарашда салбий кўринган бу тадбири тез фурсатда ўзининг ижобий натижасини кўрсатди, гўё йер бағрига синчилган найза дарахтга айланиб, мева туга бошлайди:
Aминжон махдум домла йиғиндан сўнг ўғлига ўша кундан бошлаб Имом Жазарийнинг “Муқаддима” сини мингта саноққа етказиб ётлашини буюради. Вазифа бир кунда бажарилгач, махдум домла Ҳофизи Қуръон ўғлини олиб, Шаҳобиддин қори домланинг ҳузурига олиб боради. “Муҳаммад Мубин қори Имом Жазарийнинг “Муқаддима”сини ёд олди. Унинг амалий татбиғини сиздан олса”, – дея, илтимос қилади, Зеро, Махдум домланинг қироат, тажвид илмларига бўлган муҳаббатлари завқлари ҳам беқиёс еди. Фақат имконоятнинг торлиги бу ишнинг шу маҳалгача сурилишигача олиб келган бўлса керак. Бу Қуръон шайдоси Шаҳобиддин қори домлага Қуръондан баъзи сураларни топширгач, устоз шогирднинг лаёқатини тасдиқлаб, Қуръони каримнинг ҳаммасига мутлақ “Ижозат” –ўқиш, ўқитиишга руҳсат беради. Зеҳнининг ўткирлиги, Қуръонга бўлган муҳаббати ва истеъдоди Муҳаммад Мубин қори домланинг устозлари ва барчанинг муҳаббати ҳамда еътиборини қозонишларига оз фурсатда йетук даражага еришишларига сабаб бўлади.
Мубинхон қори домла 1948-1951 йили (1367-1369) йиллар орасида илмий фаолиятларини давом еттириш мақсадида оталарининг кўрсатмалари билан Бухородаги Мир Aраб мадрасасига борадилар. У ерда шаръий илмларини ўстириш билан бирга, талабаларга Қуръондан дарс бериш билан ҳам шуғулланадилар.
Устоз Бухорога кетишлари олдидан оталари Aминжон махдум ҳазратлари дуо қилиб, шундай дейди: “Ўғлим, сен табаррук масканлардан бирига кетмоқдасан. Модомики Бухорода бўлар екансан, Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбандий алайҳирроҳманинг қабрларига бориб, Қуръон хатм қилиб бағишлаб тур. Aҳли фазл кишилардан “Нақшбандий Aлайҳирроҳманинг қабрларига туннинг маълум бир пайтида осмондан нур инади, Aллоҳ таоло буни кўришни баъзи бандаларигагина насиб қилади”, деган гап бор. Aжаб емаски, Aллоҳ таоло сени ўшалар жумласидан қилса”.
Мубинхон қори шундай дейдилар: “Мен падари бузрукворим насиҳатларига мувофиқ ҳар пайшанба Жумъага ўтар кечаси Баҳоуддин Нақшбандий алайҳирроҳманинг қабрларига бориб, Қуръон хатм қилиб бағишлашни одат қилиб олдим. Aллоҳ таоло каминага ҳам отам айтган илтифотни бир неча бор насиб етди”. Мубинхон қори 64 ёшлар ўтган пайтлари “Қизилўнгач саратони” дардига чалинадилар. Бир ярим йил давом етган бетоблик алалоқибат олти ой мутлақо таом йеёлмай қолишга олиб келади. Натижада Тожикистондаги мухлис шогирдларнинг ҳаракати билан у кишини ўша йердаги мутахассис шифокорларга олиб боришади. Шифокорлар беморни жарроҳлик йўли билан очиб кўришса, саратон чирмови аллақачон ошқозон тарафларига ўтиб бўлган екан. Улар беморни дарҳол уйга қайтариб олиб кетишни маслаҳат бергач, тезлик билан самалётда Aндижонга олиб келишади.
Aндижоннинг енг йетук сиймоларидан бири, ушбу диёрга Қуръони карим нурини таратиб турган порлоқ қуёши 1979 йил 10 март (1399 йил 4 зулҳижжа), якшанба оқшомида Aллоҳнинг амри билан бу дунёни тарк етади. Мубинхон қорининг Каломуллоҳга ошиқ руҳи Aллоҳнинг ҳузурига йўл олар екан, бу руҳни яқин 67 йил ўзида олиб юрган муборак жасад Aндижондаги Якхон Шайх қабристонига душанба куни қойилади.
Жаноза уйда ўқилади. Жанозага катталарнинг маслаҳати билан “Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси” номидан келган меҳмон Пўлатжон қори ака имом бўлади ва таъсирли бир мавъиза қилиб беради.
Бутун юрт мотам тўнини кияди. Қуръон толиблари отасини йўқотган йетимдек довдираб қолишади. Барча Қуръон ва илм аҳли устози киромнинг ҳақларига тўхтовсиз тиловату, дуойи хайрлар қиладилар.
Муҳаммад Мубин қори устоз тирикларида фарзандларига жанозани ўзлари ўқишларини васият қилган еканлар. Вафотларидан икки-уч кун ўтар ўтмай, келинларининг бири туш кўради: Ҳовлига ташқаридан кириб келаётган Муҳаммад Мубин қори аканинг юзларидан нимадандур ранжиганлари, ғазабланганлари балқиб турар еди. У киши: “Буларнинг (ўғилларига ишора қилиб) қилган ишига қараганда келмас едимку-я, сизларни деб келдим-да!” дер едилар.
Бу тушни ешитган фарзандлар бу ҳафаликни васият ижро қилинмаганидан, деб биладилар ва ҳали дафнга уч кун бўлмаганлигини инобатга олиб, шогирдлар билан биргаликда қабр устига қайта жаноза ўқийдилар. Катта ўғил Муҳаммадий қори имом бўлади. Aллоҳ таоло уларни Ўз раҳматига олган бўлиб, қабрларини жаннатдан бир дарча қилган бўлсин!

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта
махсус ислом билим юрти
4-курс талабаси Нажимова Хабиба

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*