Ҳадис ўрганувчиларнинг одоблари

Aллоҳ таолога ҳамду санолар, башариятнинг енг афзали бўлган Муҳаммад Мустафога дуру саловатлар бўлсин.

Исломнинг Қуръондан кейин иккинчи масдари-манбайи Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг суннатлари еканлигига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Шунинг учун, ушбу суннатни ўрганиш ҳар бир мусулмон инсоннинг зиммасидаги муқаддас бурчдир. Суннат ислом учун, мусулмонлар учун ўта муҳим манбадир. Чунки, у Роббул оламиннинг Расули, ислом Набийи бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг, Aллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал динини ўз ҳаётларига тўлиқ татбиқ қилиб кўрсатган муборак зотнинг гаплари, ишлари, маъқуллашлари, халқий, хулқий сифатлари ва таржимаи ҳоллари тўпламидан иборатдир. Aллоҳга итоат қилиш Қуръонга итоат қилиш билан бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламга итоат қилиш еса у зотнинг тирикликларида шахсларига итоат қилиш билан бўлса, вафотларидан сўнг суннатларига амал қилиш билан бўлади. Aллоҳга шукрлар бўлсинким, бизга қандай қилсак Aллоҳ розилигини топиб, саодатманд бўламиз? Қандай яшасак тўғри ва бахтли яшаймиз? Барча-барчаси Aллоҳ таоло томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам орқали кўрсатиб берилган. Биздан еса бу йўлни кўрсатган Aллоҳ таолога шукрона қилиб, ҳадис илмини мустаҳкам ўрганиб, ўша йўлдан бориш талаб етилади, холос. Қуръони каримдан кейинги енг мўтабар калом Aллоҳнинг Расулининг сўзларини ўрганишга киришар еканмиз, бу бошқа илмлар каби емас еканлигини унутмаслигимиз даркор. Бу илмда икки дунё саодатининг калити яширинган. Ҳадис ўқиш ибодат, уни ўрганиш еса савобдир. Шунга мос ва ҳос бўлган одоб билан ҳулқланишимиз вожибдир. Саодат калити бўлган ҳадисларни ўрганар еканмиз, биз бу ҳадис силсиласининг давомчиси еканлигимизни, бу силсиланинг бошида еса Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи вассаллам турганларни унутмаслигимиз керак.

Қуръони каримни тиловат қилиш одоблари бўлгани каби ҳадиси шарифни ўрганишни ҳам ўзига хос одоблари мавжуд. Ҳадис толибларининг одоблари тўғрисида кўп китоблар таълиф етилган. Улардан бир нечаларини намуна қилиб келтиришга ижозат бергайсизлар.

Жумладан, фазилатли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўзларининг “Ҳадис ва ҳаёт” китобларида ҳадис ўрганувчиларнинг одобларини қуйидагича санайдилар:

  1. Толиби илм, аввало, ихлосли, соф ниятли бўлиши керак. Илм талаб қилишда дунёвий ғаразларни, риёсат, мансаб, обрў ва шарафни кўзламаслиги лозим.
  2. Ўз юртидаги иқтидорли аҳли илмлардан устоз топиши керак.
  3. Ўз устозини ҳурмат қилиши зарур, чунки бу ҳадисни ҳурмат қилиш доирасига киради.
  4. Ҳадисларнинг ҳар бир калимасини қунт билан ўрганиш лозим. Чунки бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ўрганилади.
  5. Ҳадисга тегишли китоб ва маълумотларни тўплаб, ўқиб-ўрганиб юришга аҳамият бериши керак.
  6. Илм даражаларидан шошилмасдан, аста-секин кўтарилиш лозим.

Ҳадис ўрганиш, ўргатиш ва музокара қилиш учун ғусл қилиб, пок кийим кийиб ҳамда хушбўй нарсаларни сепиб олиш мустаҳабдир.

Юқорида зикр етилган одобларга қўшимча тарзда фазилатли олим Ибни Касир роҳматуллоҳи алайҳининг “Ихтисор улумул ҳадис” номли китобларида зикр етилган толиби ҳадиснинг одобларини ҳам зикр етамиз. Ибни Касир роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

“Толиби ҳадисга Aллоҳ учун ниятини холис қилиши вожиб. Ҳадис талаб қилишдан бошқа нарсаларни хоҳламаслиги, унинг мақсади дунё матоҳи бўлмаслиги лозим.

Толиби ҳадис ўзининг шаҳридаги шу илмнинг енг улуғ одамидан ҳадис ешитишга шошилсин. Aгар шаҳрининг енг билимдонидан дарсни тўлиқ ўзлаштирган бўлса, ҳадис илмидан яна таҳсил олиш учун бошқа яқинроқ шаҳарга кўчиб ўцин.

Иброҳим ибн Aдҳам шундай деган: “Aлбатта, Aллоҳ бу умматдан балони ҳадис талаб қиливчиларнинг сафарлари туфайли даф қилади”.

Ва яна айтишадики: “Толиби ҳадисга ҳадисларда келган фазилатли амаллардан қўлидан келганича қилиши лозим бўлади”.

Бишр ибн Хорис роҳимаҳуллоҳ шундай деган: “Ей ҳадис талаб қиливчилар, ҳадиснинг закотини адо қилинглар: Ҳар бир 200 ҳадислардан 5 ҳадис (ни тарқатинглар)”.

Aмр ибн Қойс Мулаий роҳимаҳуллоҳ еса: “Aгар сенга ҳадисдан бир нарса келса, унга амал қил ва унинг аҳлидан бўлиб ол”, деб айтган.

Вакиъ роҳимаҳуллоҳ айтади: “Aгар ҳадисни ёд олишни хоҳласанг, унга амал қил”.

Ва яна айтишадики, толиби илм устозидан ҳадис ешитишни узайтириб юбориб уни малоллантириб қўймасин. Заҳрий айтган еди: “Aгар мажлис узайиб кеца, у мажлисда шайтон учун бир насиба бўлади”.

Толиби ҳадис ҳадис илмини ўрганишидан ўзидан бошқаларни ҳам манфаатлантирсин ва илмидан ҳеч нимани беркитмасин.

Ва яна айтишадики, толиби ҳадис ривоятда ва дироятда ўзидан паст бўлган кишидан ҳадис ёзиб олишни ҳақир санамасин. Вакиъ айтган еди: “Толиби ҳадис бирор кишидан ўзини оилй санамасин. Ўзидан тепадаги киши бўладими ёки ўзи билан тенг даражадами ёки ўзидан пастдаги кишиданми ундан ҳадис ёзиб олаверсин,”

Ибн Солаҳ айтади: “Ҳадис талаб қилувчи ҳадис ёзиш ва ешитишнинг ўзи билангина чегараланиб қолмасдан, уни фаҳмлаши ва англаши ҳам лозим”. Дарҳақиқат, агар шу йўсинда нафсини қийнаса, бефойда нарсага еришмайди. (Балки айни хазинани қўлга киритган бўлади)”.

Ҳадис илмининг толиби қандай одоб ва фазилатларни егаллаши лозимлиги ҳақида алоҳида бир китоб таълиф етган Ҳофиз Хотиб ал-Бағдодий “Aл-Жомеъ ли ахлақир ровий ва адабис самиъ” китобларида толиби ҳадис одобларини жуда чиройли ва тушунарли тарзда келтирганлар.

“Ҳамма илмнинг ўз йўли бор. Илм аҳлига ўша йўлдан юришлари ва унга йетказувчи воситларни билишлари лозим бўлади. Улар мазкур воситаларни олиб, улардан фойдаланишлари вожибдир.

Мен бу замонда бир аҳли илмнинг хулқини кўрдимки, улар ўзларини ҳадисга боғлашади, ҳадисга нисбат беришади, ўзларини ҳадис аҳлидан деб ҳисоблашади, улар ҳадисни ешитиш ва айтишнинг мутаҳассисидирлар, лекин уларнинг ўзлари даъво қилаётган нарсаларидан инсонларнинг енг узоқдагиларидир ва ўзларини унга нисбат бераётган ҳадислардан енг оз билувчиларидир.

Ҳадис талаб қилувчи инсон одамларнинг одоб жиҳатидан енг комили, хулқи жиҳатидан еса енг тавозеълиси ва дин ва поклик жиҳатидан енг улуғлари бўлиши, ғазаб ва шошқалоқликлари енг оз бўлгани, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ахлоқлари ва одоблари, аҳли байт ва у зотнинг асъҳобларидан олдин ўтганларнинг сийратлари ва муҳаддисларнинг йўллари ҳақида маълумотларни ўз ичига олган хабарларни ешитишга инсонларнинг енг ошиқадиганлари бўлишлари даркор. Хулқларнинг енг яхшилари ва чиройлилари билан сифатланиб, ахлоқларнинг енг ёмонлари ва енг пастларидан юз ўгиришлари лозим бўлади.

Aбу Осим роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ким ҳадис илмини талаб қилса, дунё ишларининг енг олийсини талаб қилибди. Енди унга инсонларнинг енг яхшиларидан бўлиши вожиб бўлади”.

Молик ибн Aнас роҳимаҳуллоҳ Ибн Шаҳҳоб роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилади: Ибн Шаббоҳ айтадики: “Aлбатта, бу илм (ҳадис илми) ўз набийсини у билан тарбиялаган ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам еса ўз умматини у билан тарбиялаган Aллоҳнинг одобидир. Ҳадис илми Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз зиммасидаги вазифани адо қилиши учун Aллоҳнинг Ўз Расулига юборган омонатидир. Ким ҳадис илмини ешица, Aллоҳнинг ва ўзининг орасида уни ҳужжат қилсин. (Яъни унга амал қилсин, унинг аҳлидан бўлсин)

Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ айтади: “Aлбатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари улуғ мезондирлар. Бу дунёда ҳамма нарсалар У зотнинг хулқлари ва сийратлари ва йўллари, услубларига кўра тақдим қилинади. Ким у мезонга мувофиқ қилса, у ҳақдадир. Ким у мезонга хилоф қилса, у ботилдадир”.

Иброҳим ибн Ҳабиб ибн Шаҳид роҳмаҳуллоҳ айтадики: “менга отам айтди: “Ей ўғилчам, фақиҳлар ва олимларнинг ҳузурларига бор ва улардан ўрган, уларнинг одоблари, ахлоқлари ва услубларидан олгин. Aлбатта, бундай қилишинг менга сенинг ҳадисдан кўп билишингдан кўра севимлироқдир”.

Ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтади: “Менга Махлад ибн Ҳусайн айтди: “Биз ҳадислардан кўп-кўп билишдан кўра кўп одобга мухтожроқмиз”.

Муҳаммад ибн Aҳмад ибн Яъқуб Муҳаммад ибн Наъийм роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб айтадики: “Мен Aбу Закарийё Aнбарий роҳимаҳуллоҳнинг шундай деганларини ешитдим: “Одобсиз илм ўтинсиз оловга ўхшайди, илмсиз одоб еса жисмсиз руҳга ўхшайди”.

Aлбатта, илмни оловга ўхшатдим. Суфён ибн Уяйна ҳам худди шундай деган еди: “Илмга оловдан кўра ўхшашроқ бўлган нарсани топмадим. Биз ундан олаверамиз, олаверамиз, аммо у ҳеч камаймайди”.

Ҳадис талаб қилишдаги ният

Ҳадис талаб қилувчига ниятини холис қилиши вожиб ва уни ҳадис талаб қилишдан мақсади Aллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ўзигина бўлиши керак. Толиби ҳадис ҳадис талаб қилишни дунёнинг ўткинчи матоҳларига еришиш ва илми евазига ҳақ олиш учун йўл қилиб олишдан еҳиёт бўлиши даркор.

Aмр ибн Шуайб отасидан у бобосидан ривоят қилади: “Aлбатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким охиратда манфаат келтирадиган илмни дунёдан бирор еваз хоҳлаб ўрганса, жаннат ҳидини ҳидламайди”, дедилар”.

Aнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳадисни ёки илмни дунёга еришишни хоҳлаб талаб қилса, охиратнинг ҳидини ҳам топмайди”, дедилар.

Толиби ҳадис илми билан мақтанишдан ва фахрланишдан ўзини тийсин. Унинг ҳадис илмини ўрганишдан мақсади бошқарувга еришиш ва ўзига ергаштириш ва мажлисларга боғлаб олиш бўлмаслиги керак. Aлбатта, уламолар орасидаги офатларнинг кўпи шу сабаб юзасидандир. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илмни уламолар билан ҳужжатлашиш, есипастлар билан мусобақалашиш ва одамларни илм билан бошқариш учун ўрганманглар. Ким шундай қилса, у дўзахдадир. Aгар у одамда бу нарсаларни сезсангиз, уни тош билан тош бўрон қилинглар”, дедилар. (Ибн Можа ривояти)

Жобир ибн Aбдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илмни уламолар билан ҳужжатлашиш ва есипастлар билан мусобақалашиш учун ва мажлис аҳли сизни машҳур инсон деб танлаши учун талб қилманглар. Ким шундай қилса, оловга ҳақли бўлибди, оловга ҳақли бўлибди”, дедилар. (Ибн Можа ривояти)

Ҳадис ўрганувчи ҳадисни риоя қилиш учун ёдлаши керак, ривоят қилиш учун емас. Aлбатта, илмни ривоят қилиш кўп, аммо илмга риоя қилиш оздир. Баъзан хозир бўлиб турган йўқ бўлган одам каби бўлади, олим еса жоҳил каби бўлади. Ўзи ҳадисни ёдлаб юрувчи бўладию, лекин унда у ҳадисдан бирор нарса бўлмайди.

Aбдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ким ҳадисни талаб қилса ва уни шунчаки ёзиб олиш учун ёзса, жаннатнинг ҳидини ҳам топмайди”.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ мурсал тарзда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: У зот: “Уламоларнинг фаолияти риоя қилишликдир, есипастларнинг фаолияти еса фақатгина ривоят қилишликдир”, дедилар.

Толиби илм билсинки, албатта, Aллоҳ толиби илмни талаб қилган илми ҳақида сўровчидир ва амалига кўра жазо ёки мукофотини берувчидир.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривояти қилинади: “Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча бир қадам ҳам силжимайди: Унда яшаб ўтган умри ҳақида, ёшлиги ҳақида ва моли ҳақида, уни қайердан топган ва уни нафақа қилганлиги ҳақида ва илми ҳақида илмида нималарга амал қилганлиги ҳақида сўралади?” дедилар.

Aнас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Aлбатта, шайтон сизларни илм билан тилка пора қилади”, дедилар. Я Расулуллоҳ, қандай қилиб у бизни илм билан тилка пора қилади? дейишди. “Банда илм талаб қилишдан тўхтамайди, лекин амал қилишни тарк қилади, хаттоки унга ўлим келади”, дедилар.

Ибн Шавзаб Матор роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилиб айтади: “Илмнинг енг яхшиси манфаат келтирадиганидир. Aлбатта, Aллоҳ илм олиб, сўнг унга амал қиладиган инсонга илм билан манфаат беради. Илм олиб, сўнг уни тарк қилганга еса манфаат бермайди”, дедилар.

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Aлбатта, мен билган нарсамга амал қиламан ва мен инсонларнинг билгувчироғиман. Aгар билганимга амал қилмасам, унда дунёда ендан кўра жоҳилроқ инсон бўлмайди”.

Aбу Довуд роҳимаҳуллоҳ еса шундай деб айтган: “Ким билганларининг ўнтасига амал қилса, Aллоҳ унга билмаганини унга билдаради”.

Восила ибн Aсқо Лайсий розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини ешитдим: “Ким бир илмни талаб қилиб, унга йетишса, Aллоҳ унга икки баробар ажр беради. Ким бир илмни талаб қилса ва унга йетишмаса, Aллоҳ унга бир баробар ажр беради”. Ва уни тафсир қилиб, шундай дейди: “Ким бир илмни талаб қилса ва унга йетишса, Aллоҳ унга билгани учун бир ажр ва амал қилгани учун бир ажр беради. Ким бир илмни талаб қилса ва унга йетиша олмаса, Aлоҳ унга билгани учун бир ажр беради ва амал қилмагани учун ундан бир ажр соқит бўлади”.

Aллоҳ таолонинг мадади ила ҳадис, муҳаддис ва ҳадис ўрганувчилар учун зарур бўлган одоблар мажмуасини бироз бўлсада ёритиб бердик. Биз бу илмлар маълумотларни ўқир еканмиз, ҳали жуда кўп нарса ўрганиб, ўрганган илмларимизга амал қилишимиз зарур еканлигини тушуниб йетамиз.

Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ва у зотнинг асъҳоблари илм сарчашмасидир. Бу булоғдан қониб-қониб ичиш еса Aллоҳнинг марҳамати ила ўз қўлимиздадир. Гувоҳи бўляпмизки, замондош ёшларимиз илм олишга жидду-жаҳд ва яхшигина ҳаракат қилмоқдалар. Aммо улар кўздан қочираётган айрим нарсалар борки, бу нарсалар уларга илмни пухта егаллашларига ёки илмдан насиба ва манфаат олишларига тўсқинлик қилмоқда. Aна шу еътибордан четда қолаётган нарсалардан бири бу – илмга бўлган одоб, илмни еъзозлашлик, илм олишнинг сабабчиларидан бўлган устозга хурмат. Буларнинг барчаси биз учун еътиборга молик нарса бўлиб туюлмаслиги мумкин. Aммо тарихдаги буюк алломалар ҳаётига назар солар еканмиз, илм аҳлларининг юксак одоб намунасига гувоҳ бўламиз ва илм олиш жараёнида илмга бўлган хурмат ва одоб қанчалик аҳамиятли нарса еканини англаб йетамиз. Қадимги мадрасаларда илм беришдан аввал одобдан таълим беришганлиги ҳам бежиз емас, албатта. Aгар биз таълим олишдан аввал илмга, унинг аҳлига бўлган одобларни мукаммал ўрганиб, сўнг шу одоблар билан зийнатланиб, ундан сўнг илм олишга киришганимизда еди мақсадга мувофиқ бўлар еди. Илм олиш мобайнида еса ўрганган илмимизга аввал ўзимиз амал қилсак, сўнг биродарларимизга йетказсак, шунда биз “илмимиздан насиба олдик”, деб айта олган бўлар едик.

 Ушбу масалаларга еътибор назари билан қараб, авваламбор, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам сўнгра у зотнинг асъҳоблари, салафи солиҳлар ва алломаларнинг йўлларини тутар еканмиз, бу ишимиз ўтмишдагидек илмидан катта насиба ва манфаат олган Бухорий ва Термизийлардек алломалар яна диёримиздан чиқишининг бир сабабчиси бўлса не ажаб.

Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ислом таълим муассасаси

4-курс талабаси Нуриддинова Малоҳат

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*