Авф ҳақидаги фармон – халқимизга хос олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси

Соҳибқирон Амир Темур “Куч адолатдадир”, деб айтган эди. Адолат ҳақида кўп гапириш мумкин, бироқ, ҳар доим ҳам адолатни юзага чиқариш, уни амалда исботлаш, уни ҳаётда татбиқ этиш масаласи муваффақиятли бўлавермаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рамазон муносабати билан бир қанча маҳкумлар авф этилди. Бу билан ўзбек халқига хос меҳр-оқибат, хайр-саховат, адолатпешалик каби олижаноб ишга қўл урилди, яъни мусулмонларнинг байрами бўлмиш – рамазон ҳайити арафасида саховат, бир-бирига кўмак, ёрдам каби физилатлар ва муборак кунларга муносиб фармон – авф этиш ҳақидаги фармонни имзоланди. Қуръони каримнинг Моида сураси, 8-оятида ҳам шундай марҳамат қилинади: “… Адолат қилинг. Бу тақвога оид ишдир”.

Билиб-билмай жиноят кўчасига кириб, чин дилдан пушаймон бўлаётган, авф умидида кунларини кунларга улаб, озодликка чиққач, халқига, Ватанига содиқ фуқаро бўлиб ҳаёт кечиришни ўйлаётган маҳкумларни яна ижтимоий ҳаётга қайтариш йўлидаги бу каби эзгу ишлар албатта ўз самарасини бериши, халқимизда шукроналик туйғуларини янада қарор топтиришидан умидимиз катта. Асосийси, авф этилганлар буни яхши англаб, берилган имкониятдан тўғри фойдаланиб, ўз келажаклари учун масъулият ҳиссини туйиб, бошқа жиноят йўлига кирмасдан, ўз оилаларининг фаровонлиги, фарзандларининг таълим-тарбиясига аҳамият беришлари, уларнинг қилган хатоларини бошқалар қайтармаслигига ҳисса қўшишлари лозим. Зеро, ўз қадрингни билсанг, ўзганинг қадрига етасан, умрингни завол қилмаслик ўз қўлингда эканини унутмаслик ҳар онгли инсоннинг бурчидир.

Эсингизда бўлса, давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги нутқида мамлакатимизда маҳбусларни авф этиш институти жорий этилгани ҳақида айтиб ўтган эди. Бу йил эса ҳар йилгидан ҳам кўпроқ бу институт фаолияти амалда сезиларли даражада эканини, ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди. Айниқса, шундай муборак Рамазон ойида бундай олийжаноб ишнинг амалга оширилиши барчани бирдек қувонтирди. Олий даражадаги бу фазилатли ва савобли ишларнинг бардавом бўлишини, авф этилаётган маҳкумларни эса жамиятга мослашиб, Президент ишончини ва авфини оқлашини кутиб қоламиз.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
диреткор ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*