Ўзбекистонда «Фахрий мураббий» ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 9 июнь куни «Фахрий мураббий» орденини таъсис этиш тўғрисидаги қонун имзоланди.

«Фахрий мураббий» ордени билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади.

Ушбу орден билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари (8 миллион 920 минг сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади ва қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*