ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА АБИТУРИЕНТЛАРДАН ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.

🔸Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига:
– 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам).

🔸Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– паспорт (электрон шаклда);
– аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда;
– тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда.

🔸Олий диний таълим муассасаларига:
– Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасасига
2020 йилнинг 15 июнидан 15 июлигача (шу куни ҳам);
– Ҳадис илми мактабига 2020 йилнинг 15 июнидан 5 июлигача (шу куни ҳам).

🔸Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– паспорт (электрон шаклда);
– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими

6 изоҳлар

  1. Assalom alaykum.Qaysi sayt orqali ro’yxatdan o’tiladi. O’rta maxsus ta’lim muassasaga topshirib OTM larga ham hujjat topshirsak bo’ladimi. Imtixon qachon bo’ladi?Javob un oldindan raxmat

  2. Assalomu alaykum bu yerda o’rta maxsus islom bilim yurtiga 11 sinfni tugatganlar topshirib bomiydimi

  3. Assalomu alaykum o’tgan yili bitirganlardan 111ming 500 som yigilayotgan ekan madrasaga kirmoqchi bolganlar ham beradimi

  4. Assalomu aleykum men singlimning xujjatlarini topshirmoqchiman lekin username bilan parol soʻrayapti.
    Nima qilishim kerak

  5. Мохиунр

    Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва барокатух.
    Хадичаю Кубро билан биргаликда бошка олий укув таълимигаям топширса буладими?
    Бу канака булади?
    2020-2021 укув йили учун бошка олий таълим муассасаларда хам узгаришлар борми?
    Имтихон кайси фанлардан булиб утади ва имтихон олди сухбат хам буладими?

    Шулар хакида туликрок тушунтириб берсангиз.
    Жавоб учун олдиндан рахмат.
    Сизлардан Аллох рози булсин!

  6. Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва барокатух Хадичаю Кубро мадрасасида кайси фанлардан имтихон булиб утади? ва имтихон олди сухбатхам буладими? Илтимос шулар торисида туликрок тушунтириб берсангиз жавоб у.н рахмат Аллох Рози булсин.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*