Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга мурувватлари

Инсон зоти доимо меҳр-муҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам муҳтожлар. Аслида меҳр-муҳаббат дини бўлмиш Ислом шунинг учун ҳам болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни ота-оналарга вазифа этиб юклаган.

Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларга ўта меҳрибон бўлганлар. Барча болалар ул зотни ўз ота-оналаридек балки, ундан ҳам кўпрок яхши куришган. Ул зот болаларга шндай муомала килганларки, улар ул зотни айтган буйрукларини сўзсиз, итоаткорлик билан бажаришган. Анас ибн Молик, Али ибн абу Толиб, Зайд ибн Ҳориса, Абдуллох ибн Аббос, Абдуллох ибн Умар каби буюк сахобийлар болалик чоғларидаёқ Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирганлар. Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам нафакат ўзлари болаларга меҳрибон бўлганлар, балки бошқаларга ҳам меҳрибонлик килишни, уларнинг нафақаларини беришни буюрганлар.

Абу Хурайра розиаллоху анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хўзурларида Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганида Ҳасан ибн Алини ўпдилар. Шунда Ақраъ: “Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йук”, деди. Шунда Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар-да, сўнг:

“Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас”, дедилар”.

Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам ниҳоятда болажон зот эдилар. Ул зот набиралари Ҳасан ва Ҳусайнни жуда ҳам яхши кўрар ва уларга меҳрибонлик кўрсатар эдилар.

Ушбу ривоятда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хасан розиаллоху анҳуга кўрсатган меҳрлари, саҳобалардан бирининг бунга бўлган муносбати ва бу муносабатнинг Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан бахоланиши хақида сўз кетмокда.

Кўпчилик инсонлар ёш болаларни яхши кўради ва ёш болалар ҳам уларни яхши кўришларини хоҳлайдилар. Болаларнинг муҳаббатига эришиш учун уларни кувонтирадилар, совға саломлар берадилар, ўйнатиб, кулдирадилар. Лекин шундай ҳолатлар бўлади-ки, нима қилинса ҳам болаларнинг муҳаббатига эришиб бўлмайди. Бундай ҳолатларда Расулуллох соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг қилган ишлари, муносабатлари, муомалалари ўрнак бўлади.

Усома ибн Зайд розиаллоху анҳудан ривоят қилинади:

 Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам мени олиб, сонларига ўтиргизар эдилар. Ҳасанни эса бошка сонларига ўтиргизар эдилар. Сунгра сонларини бир-бирига қўшиб туриб:

“Аллохим! Иккисига раҳм қилгин, мен уларга раҳм қилурман”, дер эдилар”

Буҳорий ривоят қилган[1]

Расулуллох соллаллоҳу алайҳивасалламнинг ёш болаларга кандай

муносабатда бўлганликлари хақида яна кўплаб ҳадислар ривоят қилинган.

Абдуллоҳ ибн Жаъфар розиаллоху анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан келсалар, ўз аҳли байтларинииг болалари ила қарши олинар эдилар. Бас, у зот бир сафардан келганларида қаршиларига аввал мен олиб борилдим. Бас, у зот мени олдиларига ўтирғизиб олдилар. Сўнгра Фотиманинг икки ўғлидан бири олиб келинди. У зот уни ортиларига мингаштириб олдилар. Биз – уч киши бир улов устида Мадинага олиб кирилдик”.

Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта болажон зот эканликларидан қачон болаларни кўрсалар, ҳурсанд бўлиб кетар, уларни эркалар эдилар. Шунинг учун ҳам сафардан қайтганларида у зотни ҳурсанд килиш мақсадида биринчи бўлиб аҳли байтларидан бўлган болачаларни қаршиларига олиб бориб, кутиб олинар эдилар. Бу ишдан Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда ҳам ҳурсанд бўлар эдилар.

Ушандоқ сафарлардан биридан қайтаётган Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қаршиларига биринчи бўлиб Абдуллоҳ ибн Жаъфар розиаллоху анху олиб борилибди. Бас, у зот уни кўтариб олиб, ўз олдиларига, эгарга ўтирғизиб олибдилар. Бу Абдуллох ибн Жаъфар розиаллоху анху учун албатта, катта бахт. Лелин у киши ўзларининг ундан ҳам катта бахтга муяссар бўлганларини кейинги жумлада баён килмоқдалар:

“Сўнгра Фотиманинг икки ўғлидан бири олиб келинди. У зот уни ортларига мингаштириб олдилар”.

Бундан Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг отасидан ёш етим қолган Абдуллоҳ ибн Жаъфар розиаллоху анхунинг кўнгли учун ўзларининг маҳбуб набиралари имом Ҳасан ва имом Ҳусайнлардан бирларини ортларига мингаштириб, Абдуллоҳ ибн Жаъфарни олдиларига олиб, Мадинагача кириб борганликлари кўриниб турибди. Абдуллоҳ ибн Жаъфар розиаллоху анхунинг ўзлари эса ҳудди шу холатни ўзлари учун фахр ва эъзозга арзийдиган нарса деб билмоқдалар.[2]

Баъзи кимсалар борки ёш болалар ўртасида адолат қилмайдилар. Суюклироғига, кўркамроғига ёки яхши кийинганига, ёки обрўлироғига қараб меҳр-мурувват, илтифот кўрсатишади. Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам хаттоки набираларини ўпганларида ҳам адолат қилганлар. Етимларни эса севиб, уларга меҳр кўрсатганлар, фарзандидек қараганлар. Шунинг учун ҳам ёш болалар у зотни чин дилдан яхши кўришган.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг етимга кўрсатган мурувватлари хақида ушбу ривоят ҳам келган.

Пайгамбар соллалоху алайҳи васаллам ҳайит намозини ўқиб чиқаётганларида кўчани чеккасида ерга қараб йиғлаб ўтирган тўрт ёшлардаги етим болани кўрдилар. Бошқа болалар туяларга миниб, ота-оналари кўлларига ширинлик тутган кунда халиги бола ғамгин эди. Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шу болани олдига бордилар ва сўрадилар:

  • Нима учун йиглайсан, эй бола?
  • Мен етимман я Расулуллох. Менинг отам ҳам, онам ҳам, ака-опаларим

ҳам йук.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам бағирларига босиб, пешонасини силаб:

  • Ёшликда мен ҳам етимликда ўсдим, катта бўлгач қавмим мени сиғдирмай бошқа шаҳарга ҳижрат қилдим, – дедилар. Яна боладан сўрадилар:
  • Сен ота-оналик, ака-укалик бўлишни хоҳлайсанми?
  • Албатта хоҳлайман. Мен ҳам бошка болаларга уҳшаб ўйнашни хоҳлайман.

Расулуллох соллалоху алайҳи васаллам болани кўлларидан ушлаб, уйларига олиб бордилар ва болага дедилар:

  • Мен Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сенинг отанг бўлай. Оиша онанг бўлсин. Али сенинг аканг-у, Ҳасан-Ҳусайнлар уканг бўлсин. Фотима сенинг опанг бўлсин.

Бола ҳурсанд бўлди. Ювинтириб, бироз нарса бериб, қорниларини тўйдиргандан кейин бола айтди:

  • Менинг ҳам болаларга ўхшаб кўчага чиқиб, ўйнагим келаяапти.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам болани қўлларидан ушлаб, кўчага ўйнатгани олиб чиқдилар. Бошқа болаларни кўрган ҳалиги норасида:

  • Эй отажон, анави болаларни қаранг, уларнинг ота-оналари туяга миндириб қўйибдилар. Менинг ҳам ота-онам бўлганида туяга миндирар эдилар, – деди.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак кўлларини ерга кўйиб, тиззалари билан юриб, етим ҳурсанд бўлсин деб, Мадина кўчаларида елкаларига миндириб юрдилар. Бола яна атрофдаги болачаларга караб:

  • Я Расулуллох, анави болаларнинг туяларининг оғзида жилови бор экан. Менинг туямнинг жилови йўқ-ку! – деди.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак саллаларининг пешини олиб, оғзиларидан ўтказиб, елкаларидан ошириб, болага бердилар. У бўлса, гоҳ- гоҳида оёғини силкитиб қўярди, жиловни тортарди. Баъзи туяларнинг овоз бериб, “афф-афф” дейдиган одати бор эди. Бола Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга:

  • Эй отажон, буларнинг туясини қаранг, овоз бериб, “афф-афф” дейди. Нега меники “афф”ламайди, – деди. Шунда Жаброил алайҳиссалом келиб:
  • Я хабибуллох! Аллох сиздан рози бўлди. Етимни ҳурсанд қилдингиз. Аллох субханаху ва таоло амр қилдики, “Жамики умматимни гунохини авф қил дея икки бор “афф-афф” денг, – деди.

Хабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки бор “афф-афф” деганларида, Ҳазрат Жаброил алайҳиссалом:

  • Ей Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, учинчи “авф”ни айтманг, арши аъло ларзага тушди. Учинчи “авф”ни қиёматга қолдиринг, – дедилар.

Расулуллоҳ шундай зот бўлганлар. Болаларни “уларни яхши кўришим керак” деб эмас, балки, чин қалбларидан севганлар. Уларга яхши кўришларини айтганлар. Aгар болалар у зотнинг қўлларини ушлашса, уларнинг ўзлари қўйиб юбормагунларича Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни қўйиб юбормаганлар. Шундай вақтлар бўлдики, айнан болалар у зотга нимага азоб бераётганларини ҳам билмай туриб, жоҳил қавмининг айтганлари учун у зотнинг орқаларидан тошлар ёғдирдилар, муборак баданларидан қонлар оқиздилар. Шундай бўлса ҳам у зот уларни айбламадилар, ёмон ҳам кўриб қолмадилар, қарғамадилар ҳам.

Енди ўзимизга боқайлик! Ўзимизнинг фарзандларимизни фитратимизда уларга нисбатан муҳаббат борлиги учун яхши кўрамиз. Ўзимизнинг жигарпораларимизни яхши кўришимиз табиий. Лекин бегона болаларни ҳам шундай яхши кўра оламизми? “Душманларимиз”нинг болаларини-чи? Уларга қандай муомала қиляпмиз? Улуғ хулқ устида бўлган Жанобимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак оляпмизми?

Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом

таълим муассасаси 4-босқич

талабаси Норхўжаева Нилуфар

[1] Шайх Муҳаммад Содик Муҳаммад Юсуф “Соглом бола” – Т.: “Hilol- Nashr”, 2014 – 74 б

[2] www.islom.uz Пайгамбаримиз уловга утказган болалар

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*