Аҳли китоблар билан оилавий муносабатлари

Аллоҳ пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун дунёга раҳмат қилиб жўнатди. У киши олиб келган Ислом дин башарият учун раҳмат дини ҳисобланади. Ҳар бир мусулмон икки дунёнинг саодатига эришиши учун Аллоҳ шариатда илоҳий қонунларни жорий қилди. Ким унга амал қилса, нажотга эришади. Ислом динида барча нарсанинг таълимоти баён қилинган. Жумладан бошқа дин вакиллари билан қандай муносабатда бўлиш кераклиги ҳам батафсил ёритиб берилган. Мусулмон киши бошқа динларга эътиқод қилувчи кишиларга ёмонлик қилмаслиги, аҳли китоьлар билан яхши муносабатда бўлиш лозим.

Албатта аҳли китоблардан ирода қилинганлар улар Таврот ва Инжил аҳллари бўлиб, уларни бу ном билан номланишларига Қуръон уларни китобини ўзгартирганлиги ва сайидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни охирги пайғамбар бўлиб келишлиги ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни исломга даъват этганларида улар исломни рад этганликлари сабаб бўлди. Ҳозирги кунда аҳли китоблардан ирода қилинганлар яҳудий ва насоролардир. Мусулмонлар ва аҳли китоблар ўртасидаги ўзаро никоҳ муносабатларида қўйидаги масалаларга муҳим:

  1. Мусулмон эркакни китобийя аёлга уйланиши:

Мусулмон эркак насроний ва яҳудий аёлга уйланишлиги жоизлиги тўғрисида эътиборга молик бирор бир ихтилоф йўқ. Чунки бу нарса очиқчасига Қуръонда собит бўлган, гарчи мусулмонлар ўртасида ижмо даражасига кўтарилмаган бўлса ҳам. Ибн Мунзир бу ҳақда бир гапни таъкидлаб айтган “Саҳобалардан бирон бир кимса аҳли китобларга уйланишни харом бўлади деб айтмаган”. “Ал-Муғний фи нафси ал-инқитоъ” китобининг соҳиби Ибн Қудома шу хусусида: “Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, аҳли илмни ўртасида аҳли китоб аёлларнинг хурларини ҳалоллиги хусусида ихтилоф йўқ”[1] деб айтган. Шунингдек, Ибн Рушд ҳам айтадики, “Уламоларнинг барчаси бир китобийя уйланишлик жоиз деб иттифоқ қилишган”[2].

Шунинг учун бу масала ижмоъ даражасига етмаган бўлса ҳам ижмоъга ўхшатилган. Уламоларимиз шу сабабли ижмоъ калимасини очиқчасига айтмаганлар, балки ижмоъ сўзига далолат қиладиган бир сўз билан кифояланганлар. Бу никоҳни дуруст бўлмайди деганлар ҳам бор. Улар ўзларига баъзи далилларини келтирадилар. Улардан бири Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган сўзни айтадилар. Ваҳоланки, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сиёсатида бўлган воқеани нотўғри тушунишганлар. Шунингдек,  яна ўзларига Шиа имомларини сўзларини ва баъзи Зайдийларни сўзларини ўзларига далил қилиб келтирадилар. Мусулмон кишини китобийя аёлга уйланишлиги тўғрисидаги баён қуйида келади:

Саҳобаларни, тобеинларни ва улардан кейин ҳар бир асрда яшаган жумҳур фақиҳ уламоларнинг мазҳаби шуни келтирадики; “Мусулмон кишини китобийя аёлга уйланишлиги дуруст”дир.

Ўзларига Қуръондан, суннатдан ва ижмодан далил келтирадилар;

Қуръондан далиллар:

وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِن قَبْلِكُمْ

“Сизлардан олдин китоб берилган пок аёллар…”[3]

Бу ояти каримада зикр қилинишича китоб берилган пок аёллар муслима пок аёллар каби мусулмон эркакларга ҳалолдир. Оятдан очиқ-ойдин маълум бўладики, бу ердаги пок аёллар ҳурлар эмас, балки иффатли аёллардир. Шунингдек, ояти карима зиммийя ва ҳарбийя деб, ажратиб қўймасдан ҳар бир аҳли китобга уйланишлик мумкинлигини ўз ичига олган.

Бу далилга жуда кўп эътирозлар билдирилган. Хулоса шуки пок аёллардан ирода қмлинган аҳли китоблар исломни қабул қилганларидир. Бу ояти карима эса қуйидаги Бақара сураси билан мансух бўлгандир:

وَلَا تَنكِحُوا الْمُشْرِكَاتِ حَتَّى يُؤْمِنَّ

“Мушрика аёлларни имон келтирмагунларича никоҳингизга олманг…”[4]

Бу эътирозларни тўғри эмаслигига бир неча жавоблар берилган:

  1. Аллоҳ таоло Қуръонда:

“Сизлардан олдин китоб берилган зотлар…” – деб биздан олдинги икки тоифага, яъни, яҳудийлар ва насороларга ишора қилмоқда. Бу ерда Аллоҳ таоло аҳли китобдан исломга келганлари деб, мутлоқ қилиб қўймайди. Балки улар аслида мусулмон эди. Чунки Таврот ва Инжил ўзгаришлигидан олдин бу китобларга эътиқод қилган кимсалар вафот этишган. Ваҳоланки Қуръон ўликларга хитоб қилмайди.

  1. Юқорида зикр қилинган жумладан олдин Аллоҳ таоло:

“Китоб берилганларнинг таоми сизлар учун ҳалолдир…” – деб, Аллоҳ таоло юқоридаги оятда аҳли китобларни ким эканлигини билдириб қўйди.  Бирор бир кимса бу ердаги аҳли китоблардан ирода қилинганлар, Яҳудий ва Насронийлардан исломга кирганлари деб айтмади. Шунга кўра, оятда пок аёллардан ирода қилинганлари Яҳудийлик ва Насронийлигида давомий бўлган аёллардир.

Суннатдан далиллар:

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

Биз аҳли китобнинг аёлларига уўланар эдик, лекин улар бизнинг аёлларимизга уйланмас эдилар.”[5]

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маъжусийлар ҳақида айтдилар:

Аҳли китоблар билан қилган муомалани маъжусийлар билан ҳам қилинглар, лекин уларни аёлларига уйланманглар ва уларни сўйган нарсаларини ҳам еманглар[6]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон кишига китобийя аёлни никоҳи дуруст эканлигини зикр қилдилар ва китобийя кишини муслима аёлга уйланишлигидан қайтардилар. Шу сабабдан агар аҳли китобларни аёлларига уйланиш дуруст бўлмаганда китобиялар ҳақидаги муомалани гапиришдан фоида бўлмас эди.

Китобийя аёлга ҳозирги кунда уйланиш мумкин эмас деб, бунга бир эътироз билдириб қуйидаги гапни айтади: “Албатта китобийларга уйланиш исломни аввалида муъмина аёллар кимлиги сабабидан рухсат берилган”, деган сўзни айтади.

Бу эътирозга раддия билдирилган. Чунки эътирозчи бирор-бир далилга суянмаган. Шу сабабли оятлар ва ҳадислар ифодалайдиган ҳукмларга амал қилишлик жорий бўлган, ҳатто ислом тарқалиши, мусулмонлар кучайишидан кейин бўлса ҳам.

            Ижмодан далиллар:

Баъзи муфассирлар нақл қилганки, мусулмонни китобийя аёлга уйланиши дурустлигига саҳобалар ижмоъ қилишган. Батаҳқиқ ривоят қилинадики Умар ибн Хаттоб бу ишни жоизлигини, Усмон ибн Аффондан бу иш содир бўлганлигини ваҳоланки у зот насроний аёлга уйланганлар ва бошқа бир қанча саҳоболар бу ишни қилганлиги ҳақида ҳам ривоят келган. Жобир ибн Абдуллоҳ шу масала хусусида сўралганда жавоб бериб айтганки:Биз ва Саъд ибн Абу Ваққос Куфада фатҳ йили китобийя аёлларга уйланганмиз. Сабаби биз муслима аёлларни топишликка имконимиз бўлмасди шу сабабли уларга уйланардик. Биз қачон у ерлардан кетганимизда уларни талоқ қилиб кетардик. Уларни аёллари сизлар учун ҳалол, лекин бизнинг аёлларимиз улар учун ҳалол эмас[7] деб сўраган одамга жавоб берганлар. Бу Жобир ибн Абдуллоҳ билан бирга бўлган мусулмонлар жамоасининг аҳволларидан хабарлардир. Бу иш эса мусулмонлардан ўша даврда унга ижмо қилинган иш бўлиб тарқалди.

Ислом дини мусулмон давлатга бошқа дин вакиларининг ибодатхоналарини ҳимоя қилишни, уларнинг диний-ақийдавий масалаларига аралашмасликни, ҳукмда уларга жавр қилмасликни, оммавий ҳуқуқ ва масъулиятларда уларни мусулмонлар билан тенг кўришни, уларнинг барча инсоний ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилишни вожиб қилди.

Дин умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб олиб, уларни ҳамма учун мажбурий хулқ-атвор қоидаларига айлантирган, одамларнинг ҳатини тартибга солишга хизмат қилиб келган. Шунинг учун ҳам, у ёки бу динга холис ёки нохолис муносабат унга эътиқод қилувчилар томонидан тегишлича англаниши ва баҳоланиши ҳамда ўзаро муносабатларга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатишига замин яратган.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

4-курс талабаси Икромова Моҳинур

[1] Ибн Қудоманинг “ал-муғний” асаридан. 6-жилд. – Б.589

[2] Ибн Рушднинг “Бидятул-Мужтаҳид” асаридан. 2-жилд. – Б.44

[3] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол. 2-жуз. –Б. 18.

[4] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол. 2-жуз. –Б. 18.

[5] Тобарий тафсиридан 4-жилд. –Б. 367

[6] Имом Моликнинг “Муватто” китобидан

[7] Жассоснинг “Аҳкамул-Қуръан” китобидан 2-жилд. –Б. 325

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*