Қизим менинг бир бӯлагим…

  Ислом дини дунёга нур сочмасидан аввал, жаҳолатнинг совуқ ва файзсиз даври ҳукм сурар эди. Ҳеч биримизга сир эмаски, жоҳилиятнинг энг разил одатларидан бири, оталарнинг қизларини тириклайин кӯмишлари эди. Ӯз қӯллари билан жажжи қизчасини тупроққа кӯмаётган отанинг кӯнглидан нелар ӯтган экан, бир ӯйлаб кӯринг-а. Бу жанг эди, ота мехри ва жаҳолат ӯртасидаги жанг. Афсуски, бунда кӯпинча жоҳилиятнинг ғурури устун келар эди.

   Ва ниҳоят, Ислом ӯзининг зиёси билан кириб келди. Оталарнинг қалбларидаги алам ва ӯринсиз ориятни ювиб кетди. Энди мусулмон оиласида қиз фарзанднинг туғилиши чинакам бахт эди. Оталарнинг қизларига берадиган тарбияси ӯта масъулиятли вазифа хисоблана бошлади, шунинг баробарида у учун бериладиган ажр ҳам оз эмасди.

   Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким бозордан фарзандларига ҳадя келтирса,  у садақа қилган киши каби бўлади,  ҳатто уни уларнинг оғзига солади. Тарқатишни қизлардан бошласин, чунки Аллоҳ таоло аёлларга юмшоқлик қилди. Ким аёлларга юмшоқлик қилса, Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши кабидир.  Ким  Аллоҳдан қўрқиб йиғласа, уни Аллоҳ кечиради. Ким қизлари билан хурсанд бўлса, Аллоҳ қиёмат куни уни хурсанд қилади”. Ва яна бир ҳадиси шарифда эса, Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимнинг учта қизи бўлиб, уларни ўз қўлида тарбиялаб, катта қилса, жаннатга кириши муқаррардир”, дедилар. Шунда бир киши: “Ё Расулуллоҳ! Унинг қизи иккита бўлса-чи?” деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иккита бўлса ҳам”, дедилар”.

     Ота! У қандай инсон бӯлдики,  ӯзининг муаммолари тоғдек уйум бӯлиб туришига эътибор бермасада, қизларининг кӯзидаги ёшларига чидай олмайди. Ӯзи қийналиб пул топсада, барини фарзандлари учун сарфлашга тайёр. Ӯзи оддий ишда ишласада, фарзандларини олий маълумотли қилишга интилади. Ӯзи йилда бир маротаба  янги кийим олсада, фарзандини тӯрт фасл ясантиради. Дарҳақиқат, оталар қизлари учун эшиклари маҳкам қулфланган, мустаҳкам қӯрғондир. Чинакам хотиржамлик ва халоват масканидир. Баъзан қаттиққӯллик, баъзан эса ҳалимлик билан тарбия қилишлари ҳам, айнан улардаги меҳрнинг изҳори хисобланади. Уларнинг деярли барча ӯй фикрлари фарзандларининг моддий ва маънавий таъминотига қаратилган бӯлади. Ҳеч ӯйлаб кӯрганмисиз, отангиз сизни кунига неча маротаба дуо қилишини, сизнинг камолингизни, бахтингизни сӯрашини? Шундай инсонлар борки, таҳажжудда турганларида ҳам ӯзларидан кӯп фарзандлари ҳаққига дуо қилишади. Ислом билан неъматланган ота қизларига ор-номуси, ғурури ва энг асосийси, Аллоҳ Таолонинг омонати дея муҳофаза қилади.

   Ушбу мавзуда сӯз юритар эканмиз, Нубувват хонадони ҳақида гапирмасликнинг имкони йӯқдир. Зеро, барча таълим ва ӯрнакни буюк муаллимимиз бӯлган Набиий соллаллоҳу алайҳи васалламдан оламиз. Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳрибон ота эдилар. Фарзандлари, айниқса қизлари ҳақида кӯп қайғурар ва жуда яхши кӯрар эдилар. Уларнинг қизларига бӯлган муҳаббатлари шонли сахифаларда мухрланиб қолган. Уларга қиз фарзанднинг хабари келганида Аллоҳ Таолога ҳамдлар айтиб севинар эдилар. Айниқса, кенжа қизлари Фотима розияллоҳу анҳога бӯлган муносабатлари бутун дунё қизлари ҳавас қиладиган мақомда эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафарга чиқсалар, Мадинада охири кирадиган уйлари қизлари Фотима розияллоҳу анҳоники бўлар ва сафардан қайтсалар, кирадиган биринчи уйлари ҳам Фотима розияллоҳу анҳоники бўлар эди. Яна бир ҳадиси шарифларда эса, Набиий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Фотима менинг бир бӯлагимдир, унинг дилини оғритган нарса, менинг ҳам дилимни оғритади. Унга озор етказган нарса, мени ҳам озорлантиради” (Имом Муслим ривояти). Мухаббатнинг энг самимий, энг ёрқин намунаси. Қиз фарзанд учун бундан ортиқ севги бормикин?!

    Ӯз ӯрнида шуни айтиб ӯтиш ҳам керакки, қизлар оталарининг  кӯрган захматлари ва қийинчиликларига муносиб тарзда жавоб қайтаришлари лозим. Оталар учун энг катта ютуқ бу қизларида берган тарбияларининг натижасини кӯришдир. Зеро, қиз фарзанд отасининг юзи, ор-номуси ва ғурури хисобланади.  Агар биз юқорида айтиб ӯтилган мехрни истасак, биринчи навбатда ӯзимиз Фотима розияллоҳу анҳо онамизга ӯхшашга, улардан ӯрнак олишга интилишимиз зарур бӯлади.  Аллоҳим барчамизни бу дунёда оталаримизга раҳмат олиб келувчи, охиратда эса бошларига нурдан бӯлган тож кийдиришликни насиб этсин.

Хадичаи Кубро ӯрта-махсус аёл-қизлар

Ислом таълим муассасаси

3-с гуруҳ талабаси

Собирова Рухсора

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*