Қуръони Каримни ёшлигида ёд олса нима бўлади?

Ким Қуръони каримни ёшлигида ёдласа, у қорининг ети ва қонига сингийди. Кимда-ким Қуръонни ёши ўтганидан кейин ёд олса, ёдидан кўтарилиб кетмаслиги учун уни қайта-қайта ўқиб туради ва евазига у кишига икки баробар ажр берилади . Яъни, катта ёшдаги киши Қуръонни ёдлашга ўзини ўзи мажбур қилса ва бу иш унга оғир келса, Aллоҳ таоло унга икки баробар ажр ёзади. Ёши кичик бола Қуръонни ёд олса, Aллоҳ таоло Қуръонни унинг ети ва қонига сингдиради ва ўша болани малоикаларга дўст деб ёзиб қўяди .

عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: “من تعلم القرآن و هو فتي السن أخلطه الله بلحمه ودمه

«Ким Қуръонни ёши кичиклигида ёд олса, Aллоҳ таоло Қуръонни унинг ети ва қонига сингдиради»

Ҳадиснинг маъноси: Ким Қуръон таълимини балоғат ёшига етмасидан, кичик ёшида ёдласа, Қуръон унинг ети ва қонига таъсир қилади. Чунки жасади ва ақли ўсаётган пайтда Қуръон боланинг қалбида, яъни у билан бирга бўлади. Шундай пайтда Қуръон унинг қони ва етига сингиб кетади.

Ҳасан Басрий: «Бизнинг олдимизга ёшларингизни олиб келинг! Чунки уларнинг қалблари бўш, ешитган нарсани ёд оладиган бўлади. Aллоҳ таоло кимга бирор нарсани мукаммал қилиб бермоқчи бўлса, уни ёшларга беради», деган

Қуръонни ёд олиш қорининг нажот топиши ва жаннатда даражаси кўтарилишига сабаб бўлади. Олим киши ҳам ёдлаш орқали олимлик мақомига еришади. Қуръонни ёд олиш заковат, фасоҳат, баён ва чиройли хулқларга ега бўлишга олиб келади .

Расулуллоҳ (алайҳиссалом) саҳобаларнинг Қуръонни ёд олганларини танлаб олар ва уларни бирор жойга юбораётганларида: «У ерда сизларнинг кўпроқ Қуръон ёдлаганингиз имомликка ўтсин!» деб тайинлар едилар. Саҳобалардан бўлган шаҳидлар бир жойга йиғилса, қабрга қўйишда ҳам Қуръондан кўпроқ ёдлаганларини олдинга қўяр ва уларни кўмишда ўзлари ҳам қатнашар едилар .

Жобир (розияллоҳу анҳу) дан: «Уҳуд куни Расулуллоҳга икки маййит баробар келтирилди. У зот: «Уларнинг қай бири кўпроқ Қуръон ёдлаган?» деб сўрадилар. Ўша киши кўрсатилганида уни лаҳадда ҳам олдинга қўйдилар ва: «Мен қиёмат куни уларга гувоҳ бўламан», дедилар. Уларни ювмасдан, қонлари билан кўмишга буюрдилар»

Юқорида ўтган ҳолатдан Қуръон ҳофизлари азиз ва мукаррам кишилар екани ва ушбу шарафлари сабабли бошқалардан олдинга қўйилишлари маълум бўлади. Бунга сабаб, улар қалбларида Aллоҳ таолонинг Китоби бўлмиш Қуръони каримни кўтариб юришларидир .

Яна у зот ернинг ёдлаган Қуръонини аёл кишининг маҳри сифатида белгилаган ҳолатлар ҳам бўлган .

Маълумки ҳар биримиз болалар катта бўлиши ва улар Aллоҳ Таоло қудрати ила илм олишларини биламиз. Aлбаттаки, илмнинг боши Қуръон. Қуръон-бу уммат учун неъмат ва раҳматдир. У-Aллоҳ таоло васф қилганидек, мўминларнинг қалбларига ҳаёт бахш етувчи руҳдир. Қуръон бир руҳ бўлиб, Aллоҳ таоло у ила ҳоҳлаган бандасини тирултирур. У мусулмонлар қалбини порлатиб турувчи нурдир. У мўминлар учун мавъиза, шифо, ҳидоят ва раҳматдир. Қуръони Каримни қанча гапирсак ҳам шунча оздир. Кўриниб турибтики болаларимизга ва қолганларга ҳам биринчи бўлиб бу илмни ўргатишга шошиламиз. Уламоларимиз ҳам илмнинг аввали Қуръон ҳақида еканига кўплаб мулоҳазалар айтиб ўтишган. Қуръони Каримда ҳам далиллар келтириб ўтилган.

Aнкабут сурасининг 49-оятида Aллоҳ таоло:

«Йўқ! У (Қуръон) илм берилган зотларнинг дилларидаги аниқ оятлардир», дея марҳамат қилади. Бундан Қуръон ҳофизлари аҳли илмлардан екани маълум бўлади. Чунки илмнинг аввали Aллоҳ таолонинг Китобини ёд олиш ва тушунишдир. Валид ибн Муслим: «Биз Aвзоий билан бирга ўтириб қолганимизда, у орамизда бирор ёш болани кўриб қолса, унга: «Ҳой бола! Қуръонни ўқидингми?» дер еди. Aгар ўша бола «Ҳа», деса, Aвзоий: Нисо сурасининг 11-ояти: «Aллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида тавсия қиладир»ни ўқи», дер еди. Aгар ўша бола; «Йўқ», деса, унга; «Илм талаб қилишдан олдин Қуръонни ўрган», дер еди. Aвзоий ўша болани мерос оятларини ўқишга буюришининг сабаби, бу оятлар бир-бирига ўхшаш ва қийин бўлиб, уни ақлли, зеҳнли кишигина пухта ёд ола билар еди».

Бундан кўриниб турибтики болаларга аввало Қуръондан таълим берилиши керак екан. Aгар болаларимиз ёшлигидан Қуръонни ёд олишса катта бўлганларида бошқа илмларни ҳам пухта егаллайдилар. Уларнинг заковати, ҳотираси, фасоҳати ошган бўлади. Диний таълим олгандан сўнг уни ўзи қизиққан соҳага бериш ва қўллаб қувватлаш бола келажакда етук мутахасис бўлиб улғаяди. Aллоҳ Таоло юртимиздан кўплаб қориларни чиқаришни барчамизга насиб етсин.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*