Балоғатга етмаган болалар ўз ёшига ва ўсишига кўра турларга бўлиниши ва шунга кўра таълим берилиши.

Балоғатга етмаган болаларда Қуръон ёдлаб ўрганса ети ва қонига сингиб кетади. Балоғатга етмаган болалар ўз ёшига ва ўсишига кўра турларга бўлинади ва шунга кўра таълим берилади. Aгар биз инсонларни неча ёшида қандай қабул қила олишини билсак уларга Қуръони каримни таълим беришимиз осонлашади. Бу нарсани неча асрлардан буён олимлар ҳар ҳил усулда ўрганиб босқичларга бўлиб чиқишган. Мисол учун бир франсиялик йирик психолог Р.Заззо ўз ватанидаги таълим ва тарбия тизимининг принсипларидан келиб чиққан ҳолда, мазкур муаммога бошқачароқ ёндашиб ва уни бошқача талқин етиб, инсоннинг улғайиб боришини қуйидаги босқичларга ажратишни тавсия қилади:

  1. Биринчи босқич − боланинг туғилганидан 3 ёшгача даври.
  2. Иккинчи босқич − 3 ёшидан 6 ёшигача.
  3. Учинчи босқич − 6 ёшидан 9 ёшигача.
  4. Тўртинчи босқич − 9 ёшидан 12 ёшигача.
  5. Бешинчи босқич − 12 ёшидан 15 ёшигача.
  6. Олтинчи босқич − 15 ёшидан 18 ёшигача.

Боланинг она қорнидаги ўсиш даври онанинг организмига узвий боғлиқ ҳолда кечади. Чақалоқнинг барча ҳаётий функциялари – овқатланиш, нафас олиш, нафас чиқариш, ҳаво ҳароратининг ўзгаришига ва атмосферадаги моддалар алмашинувига мослашиш ва ҳоказолар онанинг организми орқали амалга ошади.

Чақалоқнинг туғилиши сифат ўзгариш дақиқаси, ижтимоий ривожланишнинг янги кўриниши бошланадиган нуқта еканлиги билан муҳим аҳамиятга егадир. Шунинг учун туғилиш табиатнинг чақалоқ организмига кучли ларзага келтирувчи мўъжизасидир. Бунда она қорнидаги барқарор муҳитда яшаган жонзот фавқулодда янги шароитга, сон-саноқсиз хосса ва хусусиятларга ега бўлган қўзғовчилар доирасига тушади. Aввал чақалоқ организмининг она организмидан ажралиши содир бўлиб, ижтимоий-табиий шароитларга мослашуви бошланади. Унинг мурғак организмида туб ўзгаришлар рўй беради, унда янги шароитларга кўникиш даври курашлар остида ўтади. Чақалоқ организми миқдор ва сифат ўзгаришларига, ташқи оламнииг қаршилигига, таъсирига, тазйиқига дуч келади; фазо, вақт ва ҳаракат муаммолари мутлақо бошқача тарзда унинг бош мия катта ярим шарлари пўстида акс ета бошлайди.

Демак болани Қуръон ўрганиши ва ёд олиши онага боғлиқ ҳаттоки, оналар фарзандини тарбияси ва таълимини турмуш ўртоқ танлашдан олдин бошлашлари керак екан.

Aлбатта болалари Қуръон ҳофизи бўлиш истагида бўлган оналар аввало ўзларига аҳамият беришади, таълим олишади, Қуръон ёдлаб, ҳалол луқма ейишади.`

Чақалоқ нерв системасининг юксак даражада ривожланган қисми, яъни бош мия катта ярим шарлари ташқи кўриниши билан катта одамникига айнан ўхшаса ҳам, аслида ундан кўп фарқ қилади. Одамларни ўзаро қиёсласак, ажойиб манзарани кўрамиз: миянинг оғирлиги чақалоқ танасининг саккиздан бир ва катта одамларда еса қирқдан бир қисмини ташкил етади. Чақалоқларда бош гавдага нисбатан каттароқ кўринса-да, у ҳали жуда бўш, мукаммаллашмаган бўлади. Уларнинг организми жадал суръат билан ўсиш давридан ўтади. Бу даврда чақалоқнинг оғирлиги 3–5 кг бўлишига қарамай, миясининг оғирлиги 300–350 граммни ташкил қилади, холос. Чақалоқнинг мияси ҳужайраларининг миқдори, “ариқчалар”нинг яққол кўзга ташланмаслиги, нерв ҳужайралари тармоғи жиҳатдан катта одамларнинг миясидан фарқ қилади.

Чақалоқда ешитиш сезгиси заиф ривожланган бўлса ҳам, у ҳали ўзи ешитишга мослашмаган кучли қўзғатувчиларни (товуш, қичқириқни) акс еттира олади, бироқ товуш келаётган обйектни аниқ топа олмайди.

Чақалоқлик пайтдан Қуръон тинглаш ва айниқса уни ўзининг ота-онасидан ешитиши келажакда бу болага Қуръонни ёдлашга ва унга амал қилишга ёрдам беради.

Бола уч ёшга қадам қўйганда, унда нутқни тушунишнинг кўлами кенгаяди; сифати еса юқори даражага кўтарилади. 2-3 ёшли бола катталарнинг амалий фаолиятни бажаришга доир нутқини тушунишдан ташқари, ертак, ҳикоя, шеър кабиларни тинглашни ҳам ёқтириши сабабли уларда баён қилинган фикрларни ҳам тушунишга интилади, натижада илк тасаввурлар вужудга келади.

Қуръони Каримни ҳам унда келган ҳикояларни қизиқарли тарзда, болалар тинглаб қизиқиш даражасида таълим бериш ва 2−3 ёшли болалар гуруҳида геометрик жисмлар ёрдамида ўтказиладиган машғулотларни ўтказиш ва ҳажми катта, ранги бир яъни турли ҳил бўлмаган шаклларда ҳарфларни ўргатиш ва уларни кўп такрорлатиш бола тасаввурида ва онгида ўрнашиб қолади. Aйниқса уни мулти медиа орқали ва турли қўшиқларга солинган бўлса ўргатиш жараёни осон кечади.

Ўйин ёшига 5-7 ёшдаги болалар кириб, бу даврда ташаббус туйғуси, қандайдир ишларни амалга ошириш, бажариш майли таркиб топади. Мабодо боладаги хоҳиш-истакни рўёбга чиқариш йўли тўсиб қўйилса, бунинг учун у ўзини айбдор деб ҳисоблайди. Мазкур даврда давра, яъни гуруҳ ўйинларга, тенгқурлари билан мулоқотга киришиш муҳим аҳамият касб етади: бола турли роллар бажариб кўришига, унинг хаёлоти ўсишига имкон яратади. Худди шу даврда болада адолат туйғуси, уни тушуниш майли туғила бошлайди.

7 ёшдан сўнг мактаб ёши боладаги асосий ўзгаришлар: кўзлаган мақсадига еришиш учун интилиш, уддабуронлик ва тиришқоқлик билан ажралиб туради. Бу пайтта Қуръони Каримни ёдлатишни мусобақа тарзида амалга ошириш яхши натижа беради. Унинг енг муҳим қадрияти омилкорлик ва маҳсулдорликдан иборатдир. Бу ёш даврининг салбий жиҳатлари (иллатлари) ҳам бўлиб, улар ижобий хислатлари етарли бўлмаслиги, онг ҳаётнинг барча қирраларини қамраб ололмаслиги, муаммоларни ҳал қилишда ақл-заковат даражасининг пастлиги, билимларни ўзлаштиришдаги қолоқлик ва ҳоказолардир. Худди шу даврда шахснинг меҳнатга муносабати шакллана бошлайди.

A.П.Усованинг маълумотига кўра, 3−4 ёшли болаларнинг ўйин фаолияти 10−15 дақиқа, 4−5 ёшли болаларнинг ўйин фаолияти 40−50 дақиқа, катта мактабгача ёшидагиларнинг ўйин фаолияти бир неча соатгача чўзилиши мумкин. Ҳатто, бир турдаги ўйинларнинг сюжетлари бутун кун бўйи, қолаверса, ундан ҳам ортиқ вақт давом етади. Бу ҳол бола ўйин фаолияти жараёнида ҳаёт фаолиятнинг у ёки бу қиррасини муҳим жиҳатини алоҳида ифодалаб ижро етади, дейишга ҳеч қандай асос бўла олмайди.

Буларнинг вақтидан келиб чиқиб болаларни бир жойда узоқ ушлаб туриш уларни зерикиб қолишига олиб келади. Уларни бир хонада бўлса ҳам ўрниларидан туришга ёки бир гуруҳ бўлиб ишлашлари керак бўлади.

Шу ҳолатлардан келиб чиқиб балоғатга етмаган болаларга Қуръондан таълим бериш ё бўлмасам ёдлатиш туғри бўлади. Ҳулоса қилиб айтиш мумкунки инсонни руҳий, физиологик ҳолатини ҳисобга олиб унга таълим берилса натижа кутилганданда аъло натижа бўлиши мумкин. Болаларга у нечи ёш бўлишидан қатъий назар бир ҳил усулда, бир ҳил ёндашувда бўлиш болани ўша нарсага муҳаббатини сўндиради. Шунинг учун болаларимиз Қуръони Каримни севиб, ардоқлаб, соғиниб ўқишлигига шароит қилиб бериш биз ота-оналар ва устозларнинг қўлидадир.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*