Диний соҳадаги ислоҳотлар эътирофи

Сўнгги йилларда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам талайгина ўзгаришлар, янгиланишлар ва туб ислоҳотлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилнинг апрел ойидаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида назарда тутилган ишлар ижроси, жумладан, Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг ташкил этилиши, “Зиё” медиа маркази, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига асос солиниши ҳамда пойтахтимизнинг кўҳна  ва муборак қисмида муҳташам бино қад кўтариши, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида “Вақф” хайрия-жамоат фондининг ташкил этилиши, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг фаолият юрита бошлагани бунинг ҳаётимиздаги яққол инъикосидир. 2019 йилнинг октябрь ойида Президентимизнинг Сурхандарёга ташрифлари давомидаги топшириқларига асосан диний таълим тизими ривожи йўлида яна бир диний таълим маскани Имом Термизий номидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди ва шу билан ўрта махсус диний таълим муассасалари сони 10 та бўлди. Бу муассаса шу йилнинг ўзидаёқ 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилиб ўз фаолиятини бошлаб юборди.

Шунингдек, куни кеча жорий йилнинг 11 август куни Президентимизнинг  Ўзбекистон Халқаро ислом академияси негизида “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Шу билан бирга, Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия ҳам таъсис этилди. Бу каби ислоҳот ва янгиланишлар эзгу ишлардан бўлиб қолмай, Президентимизнинг “Жаҳолатга қарши маърифат” деган диний шиор ва ғоянинг амалий татбиғи ва исботи ҳамдир. Бу каби марказларнинг ташкил этилишида ислом динининг инсонпарварлик, тинчлик, эзгулик дини экани, унинг асл маърифатпарвар моҳияти, Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий каби алломаларнинг ақида ва калом илмидаги беқиёс илмий-меросини чуқур ўрганиш ва татбиқ этиш, хорижлик олимлар билан ҳамкорликда турли конференция ва учрашувлар ўтказиш каби вазифалар ётади. Мазкур марказнинг ташкил этилиши Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳа ривожида янги давр дебочаси деса бўлади.

Бу каби эзгу ишлар халқаро майдонда ҳам тан олиниб, юксак баҳоланмоқда. Айниқса, юртимиздан етишиб чиққан буюк алломаларимиз мероси ва уларни тадқиқ қилиш йўлида олиб борилаётган ишлар, ташкил этилаётган марказлар мусулмон дунёсида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар

ўрта махсус ислом таълим муассасаси

 маънавий-маърифий ишлар бўйича

директор ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*