Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасига таҳлилий таклиф ва фикр-мулоҳазалари

Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчиликларида  юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, халқимизни рози қилишга қаратилган эзгу сиёсат сабаб юртимиздаги тинчлик-осойишталик, фуқароларимизнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги, турли дин ва миллат вакиллари ўртасидаги бағрикенглик муносабатлари мустаҳкамланиб бормоқда. Қабул қилинаётган қонунларнинг том маънода халқ муҳокамасига қўйилиши Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва демократиянинг устувор эканининиг ёрқин ифодасидир.

2020 йил 19 августда Ўзбекистон Республикас Олий Мажлиси сайтида “Виждон эрканилиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди http://parliament.gov.uz/uz/laws/discussed/31743/ .

Мазкур олий ҳуқуқий ҳужжатнинг янги таҳрири аввалгисидан, яъни 1998 йил 1 майда қабул қилинганидан, қамровининг кенглиги ва ҳуқуқий мёъёрлар ифодасининг аниқлиги билан ажралиб туради. Қонуннинг эски таҳрир 23 моддадан иборат эди. Янги таҳрир 49 моддадан иборат. Аввалги таҳрирда диний эътиқод ва расм-русумлар борасида айрим чекловлар кузатилган бўлса, муҳокамага қўйилган янги таҳрир лойиҳасида асосий эътибор юртимизда мавжуд конфессиялар ва диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига қаратилгандир. Мазкур қонун билан танишар экансиз, унинг ҳар бир моддаси, ҳар бир меъёри пухта таҳрирдан ўтканига, биринчи моддасидан то охирги моддасигача виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга бўлган эътибор узвий боғликлигига,  диний соҳага оид барча масалалар тўлиқ қамраб олинганига. барча диний конфессия вакилларининг ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланганига, диний конфессия вакилларига нисбатан ҳар хал тазйиқларнинг олдини олишга аҳамият қаратилганига, диний соҳа вакилларининг жамоат жойларидаги диний хоҳиш- иродасини акс эттирувчи ташқи кўринишига нисбатан эътироз олиб ташланганига, диний таълим муассасалар фаолиятига алоҳида эътибор берилганига гувоҳ бўласиз.

Шунингдек, диний ташкилотларга солиқ тўлашдаги имтиёзлари алоҳида қайд этилгани, иний ташкилотларни таъсис этиш, рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишга доир талаблар енгиллаштирилгани қонун янги таҳрирининг ижобий жиҳатлариндандир.  Қонун лойиҳасидаги айрим орфографик (1-модда: ўзаро сўзида (ўзаров), 8-модда: муассаса сўзида (муасса) хатолар унинг мазмунига таъсир этмайди ва нашрда эътибор олинади, дея ишонч билдиришимиз мумкин.

 “Виждон эрканилиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири  ҳуқуқий демократик давлат фуқароларининг ҳохиш- иродаси акс эттирилган ҳужжат бўлиб, у ривожланаётган, юксалаётган, янги Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқ-эркинликларининг том маънода таъминланиши йўлида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида олиб борилаётган адолатли сиёсатнинг ёрқин кўзгусидир.

Таълим муассасаси директори 

   Н.Ибрагимова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*