ҲАДИС ИХЛОСМАНДЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЛОЙИҲА: ОНЛАЙН ҲАДИС ШАРҲИ

Ҳадис ихлосмандларининг илтимосларига биноан Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент Ислом институтиниг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳи суҳбатларини янги шакл ва инновацион услубларда тақдим этилади.

Аллоҳ таоло бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туфайли олиб чиққан. У зот Ҳақ таолонинг омонатини сизу бизга мукаммал тарзда етказган. Роббимизга бўлган муҳаббатнинг изҳори, Муҳаммад алайҳиссалломга итоат билан ўз ифодасини топади.

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини мухлис халқимизга имкон қадар чуқурроқ етказишда ушбу янги лойиҳа муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

🕒 2020 йил 10 сентябрь, пайшанба куни соат 15:00 дан бошлаб, онлайн- ҳадис шарҳи суҳбатларининг илк сонини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV (https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ/videos)
Интернет телеканали : ITV.UZ
(https://itv.uz/#!/muslim)Facebook: MuslimUz

(https://www.facebook.com/muslimuzportal)🔸 Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*