Учинчи Ренессанс, ёҳуд Ўзбекистоннинг янги уйғониш даври

Ўзбек халқи ўзининг ривожланиш тарихида бир қанча машаққатларни бошидан ўтказиб, ўзининг салоҳиятини жамиятда илм-фан, санъат ва маданиятнинг юксалиши, буюк сиймоларнинг ўз ижодида эришган ютуқлари орқали ифода этган.

Бугунги кундаги жадал ривожланаётган халқимиз яна янги ривожланиш босқичига ўтди. Бунинг тасдиғи ўлароқ Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллик тантаналарида Ўзбекистон Республикаси Президентининг: “Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда”, деган сўзлари учинчи ренессанс номли босқичнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Бу номнинг танланиши бежиз эмас. Хаммамизга маълумки жамият тараққиётининг жадал ривожи босқичи бўлган даврлар “ренессанс” яъни, қайта уйғониш номи билан тарих сарлавҳаларига битилади. Ўзбекистон тарихида сомонийлар давридаги илм-маърифат юксалиши, ўз даврининг буюк сиймоларини юзага чиқиши ва ўзларининг оламшумул кашфиётлари орқали дунёга танилишлари биринчи ренессанс дея эътироф этилади.

 Буюк саркарда бобомиз Амир Темурнинг темурийлар сулоласига асос солиши ва буюк империя барпо этилиши иккинчи ренессанс босқичини юзага келтирди. Бу сулола ўз ҳукмронлик даврида Мовароуннаҳр, ҳамда бутун Марказий Осиё ўлкалари ҳаётида сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий, маданий жабҳаларининг ривожланишига сабаб бўлди.

Шавкат Мирзиёев: “Биз қандай таҳликали ва суронли даврларни бошимиздан кечирмайлик, қандай ютуқ ва натижаларга эришган бўлмайлик, мустақиллик ғояси, истиқлол руҳи бизга доимо тоғдек таянч бўлмоқда. Бугун чексиз ифтихор билан айта оламизки, донишманд халқимизнинг узоқни кўра олиши, бирдамлиги ва фидойи меҳнати билан барча синовлардан муносиб ўтиб келмоқдамиз. Шу нуқтаи назардан, бизнинг инсоний қадр-қимматимизни, ғурур ва шаънимизни, дину диёнатимизни, миллий давлатчилигимизни тиклаб берган Мустақиллик куни Ватанимизнинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин саҳифа бўлиб қолади”, – дея аждодларимиз ўгитларига бўлган содиқлик ва бугунги дориломон кунларимизнинг шукроналик тимсолини тилга олдилар.

Бу даврнинг ижобий натижалари ўлароқ, бугунги кунда Ўзбекистоннинг жаҳон кўрсаткичларида илм-маърифат, иқтисодиёт, спорт, ижтимоий барқарорлик ва бошқа бир қанча эришаётган ютуқлари ва эртанги кунда уларнинг сонини ортишига ишонч билдирган ҳолда президентимиз ўз сўзларига якун ясадилар.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

 махсус ислом таълим муассасаси

 ўқитувчиси Ходжиева Нилуфар

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*