Расулуллоҳ тушларимга бир бора киринг

Олий хулқингиздир оламга ибрат,

Ҳар бир сўзингизда бордир бир ҳикмат,

Кўзим ёшланганда ўрганиб сийрат,

Расулуллоҳ тушларимга бир бора киринг

Қанийди сиз билан қилсам бир суҳбат,

Сўрардим Аллоҳдан яна оз муҳлат,

Соғиниб яшаймиз сизни то абад,

Расулуллоҳ тушларимга бир бора киринг

Айтсак агар сизга дуру саловат,

Ўраб олар бизни бахту саодат,

Агар эртага ҳам бўлсам саломат,

Расулуллоҳ тушларимга бир бора киринг

Уммат учун сўраб, Раҳмондан жаннат,

Дуоларда эсладингиз қилмасдан миннат,

Қалбимда бордир бир ўтинч фақат,

Расулуллоҳ тушларимга бир бора киринг

Наҳот энди бўлса дийдор қиёмат,

Қаролмайман юзингизга тортиб ҳижолат,

Кечиринг бўлолмадим сизга мос уммат,

Расулуллоҳ тушларимга бир бора киринг.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

 махсус ислом таълим муассасаси

3-курс талабаси Жўраева Комила

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*