Марифатпарвар жадидлар

«Устоз ва мураббийлар» куни яъни, халқимиз ёшларини тарбия қилувчи буюк муаллимлар кунида Муҳтарам Президентимиз халқимизнинг энг оғир кунида миллатни олим тарбияси ва келажагини ўйлаб жон куйдирадиган улуғ маърифатпарвар жадид боболармизни эслаб, хотирлаб қуйидагича қонун қабул қилдилар,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони:

“Ватанимиз тарихининг ғоят мураккаб даврида- ХХ аср бошларида ўзининг маърифатпарварлик фаолияти ва фидокорона хизматлари билан миллий таълим- тарбия тизимини яратиш ҳамда юртимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг обод ва фаровон ҳаётини таъминлашга қўшган беқиёс ҳиссасини инобатга олиб, қуйидагилар « Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлансин:

Абдулла Авлоний (марҳум) – маърифатпарвар адиб, педагог, жамоат арбоби

 Маҳмудхожа Беҳбубий (марҳум) – Туркистон жадидчилик асосчиларидан бири, адиб, педагог, олим

Мунавварқори Абдурашидхонов (марҳум) – атоқли маърифатпарвар мураббий, адиб, муҳарир ва жамоат арбоби”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев

Бу қонундан кўриниб турибдики, ўз халқи тақдири ва унинг келажагини ўйлаган зотлар ҳеч қачон унутилмайди. Уларнинг хизматлари эса ҳамиша қадрланади.

ХХ аср бошидаги турғунлик ҳолатида халқни фаровинлигини сақлаб қолиш мақсадида бир қақнча зиёлилар ўз жонлари эвазига халқни маърифатли қилишга ҳаракат қилдилар. Улардан «Ўрта Осиё Жадидлар отаси» номини олган Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Садриддин Айний ва бошқа зиёлилар эди.

      Булардан юқорида таъкидлаганимиздек, «Ўрта Осиё Жадидлар отаси» номини олган таниқли драматург, публитист, дин ва жамоат арбобижадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875- йил Самарқандда туғилган. яссавий авлодидан 18- ёшидан қорихонада мирзалик қилади. Қози, Муфтий даражасига кўтарилади. «Муфтий Маҳмудхожа Беҳбудий  хазратларин ким эди? бу саволга жавоб бермоқ учун газета саҳифалари эмас, жилдлаб китоб ёзмоқ керак бўладур» деб ёзган эди Садриддин Айний. Ўтган асрнинг 20-йилларидаёқ Беҳбудий ҳақида бир неча асарлар яратилди. Жумладан, Абдулҳамид Азамат, Лазиз Азиззода, Завқий каби зиёлиларнинг мақолаларида унинг хотиралари эълон қилинди.

     Беҳбудийнунг илмий фаолияти билан танишадиган бўлсак, 1903-1904- йилларда Қозон ва Уфага бориб, у ердаги янги усул мактаблари билан танишади, татар зиёлилари билан алоқани йўлга қўяди. Янги усул мактаблари учун қатор дарсликлар яратишга киришиб, «Рисолаи асбоби савод» (савод чиқариш китоби 1904 ), « Тарихи ислом» (1909), «Амалиёти ислом»(1908), «Мунтаҳаби  жўғрофияи умумий» ( Қисқача умумий география) каби китоблар чоп эттиради.

       М. Беҳбудий ўзбек театри олдидаги хизматлари ҳам беқиёс бўлиб, У 1911 йилда« Падаркуш» – биринчи ўзбек драмасини ёзди. У яна ўзбек публистистиясида ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, «Самарқанд» газетасини чиқаради. Газета ўзбек ва тожик тилларида ҳафтада икки марта чоп этилади.

      Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, жамиятимизни ривожлантириш учун, ёшларни илмий салоҳиятини ошириш ва келажак авлодга ота-боболаримизнинг илмий меъросини етказиш учун маърифатпарвар жадидларимизнинг илмий меъросларини асраб авайлашимиз керак.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта-махсус

 ислом таълим муассасаси

ўқитувчиси Кенжабой Гулруҳ

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*