СИНОВЛИ КУНЛАРДА БИР ТАНУ БИР ЖОН БЎЛАЙЛИК.

Мана қарийб бир йилдирки, бутун башарият синовли ва оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Дунёдаги деярли барча давлатлар бу қийин вазиятдан чиқиш йўлларини излашмоқда ва ўзаро бир-бирларига инсонпарварлик ёрдамларини юбормоқдалар. Жумладан, юртимизда ҳам касалликка қарши курашиш, уни кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида қатъий карантин чоралари жорий қилинди. Давлатимиз тарафидан беморларга бепул тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, карантин шароитида ижтимоий ёрдамга мухтож оилаларга моддий кўмак кўрсатилиб келинмоқда. Бу эпидемияни нақадар дунё бўйлаб тез суръатда тарқалаётган эканлигини, бутун дунё аҳолиси саломатлиги хавф остида экани таъкидаланаётган бўлсада, бу синовни кишилар турлича қабул қилмоқдалар.

Кимдир унинг жиддий муаммо эканлигини инобатга олиб, карантин чораларига амал қилса, яна кимдир бепарволарча муносабатда бўлиб, ўзи ва бошқаларни ҳам саломатлигини хавф остида қолдирмоқда. Малумки, динимизда раҳбарга итоат этиш, у томондан халқнинг манфаатини кўзлаб чиқарган ҳар қандай фармонларга бўйсуниш ҳақида таъкидланган. Зеро, Аллоҳ таоло Нисо сурасинг 59-оятида шундай дейди: “Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз”. Демак, ояти каримада айни қийин вазиятда давлатимиз томонидан жорий қилинган карантин қоидаларига сўзсиз амал қилишимиз керак эканлиги кўриниб турибди. Ва яна ҳадиси шарифда: “Агар сиз у (касаллик) бирор ерда тарқаганини эшитсангиз, у ерга борманг. Агар сиз яшаётган ерда (у касаллик) тарқаган бўлса, у ердан чиқманг” (Имом Бухорий ривояти). юқорида келтирган оят ва ҳадисларимиз карантин иборасининг исломий ифодасидир. Имом Бухорий ривият қилган яна бир ҳадисда Росулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар: “Қай бир кишига тўун (вирус) етса ва у уйида сабр билан ва савоб умидида ўтирса ҳамда ўзига Аллоҳ ёзганидан бошқа нарса етмаслигини билса, унга шаҳиднинг ажричалик савоб бўлади”. Мана шу ҳадисдан биз карантин қоидаларига амал қилишимиз, хоҳ касаллик етган бўлсин, хоҳ етмаган бўлсин, сабр қилиб, Аллоҳга таваккул қилишим кераклиги айтилмоқда.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги вазиятда эҳтиёткор йўл тутиш билан бирга, ваҳима, руҳий тушкунликка берилишдан сақланиш керак. Чунки буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг бир синови бўлиб, албатта бу касалликнинг шифосини ҳам бизга етказади. Зеро, Росулуллоҳ с.а.в.: “Аллоҳ қайси бир дардни тушурган бўлса, унинг давосини ҳам тушургандир”, деганлар. Ва яна буюк аждодларимиздан тиб илмига ўзининг улкан хизматларни қўшган аллома Абу Али ибн Сино: “Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир. Хотиржамлик ярим соғлиқдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир”, дея бизга гўзал ўгитларини қолдирганлар.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, бу синовли кунлар белгиланга карантин қоидалари амал қилишимиз, касалликни биздан аритишини сўраб, доимо дуода бўлишимиз, қандай касб эгаси бўлишимиздан қатъий назар ишимизга виждонан ёндашишимиз, кўмкка мухтож кишиларга хоҳ моддий бўлсин, хоҳ маънавий бўлсин қўлимиздан келган ёрдамни қилишимиз даркор. Жалолиддин Румийнинг ибратли ҳикматларида келтирилган: “Энг узун туннинг ҳам албатта тоннги отади” деган, мана шу ҳикматни доим эсда сақлайлик. Албатта бу синовларни ҳам ортидан келдиган ҳикматлари бордир.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

ўқитувчиси Иброҳимова Фотима

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*