Қалбимга, хулқимга, ҳаётимга таъсир этган ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Аллоҳ таолонинг бандаларига юборган раҳмати!!!

  Оламлардаги энг яхши муаллим. Одамларга ўзаро ва Аллоҳ билан қандай муносабатда бўлишни ўргатган мураббий.Умматининг нажоти йўлида тиним билмаган зот. Ҳар бир сўзи, ҳар бир қилган ишида ҳикмат ва таълим берадиган, тўғри йўлни чиройли ҳолатда кўрсатадиган, ҳусни хулқнинг олий намунаси. Ўзини олов томон отаётган умматни қайтарган, олдиларида турган нарсанинг хабарини берган огоҳлантирувчи.

   Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маййитга уч нарса эргашади. Иккитаси қайтиб, биттаси у билан қолади. Унга аҳли, моли ва амали эргашади. Аҳли ва моли қайтади, амали қолади», дедилар». Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

   Инсон бу синовли дунёга бежиз келтирилмаган. Мана шу ҳаётда яшамоқ насиб этдими унинг синовлардан, лаззатлардан, машаққатлардан, енгилликлардан иборат эканлигини ҳаёти давомида кўриб, билиб бораверади. Кунлар айланиб туради.Бирининг ортидан иккинчиси келади. Ҳар бир ҳолатда ҳам охирати учун фойда ола билиши ҳақиқий мўмин учун катта ютуқдир. Зеро, биз билан якунда қоладигани – солиҳ амалларимиздир.

                   Бу ҳадисни ўқиган вақтимда жуда таъсирландим. Менга эргашадиган, ҳеч бир йўлдош бўлмайдиган вақтда ёнимда бўладиган, нур ила ёруғ солиҳ амалларим кўплаб бўлишини хоҳладим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу амалларга қандай эришиш йўлини бизга Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ ойдин кўрсатиб кетганлар.Биздан эса у муборак зотга эргашиш қолди холос. Аллоҳ барчамизни муваффақ қилсин.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

 махсус ислом таълим муассасаси

 4-курс талабаси Райимқулова Юлдуз

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*