Бир муҳаббат қиссаси

Бир муҳаббат қиссаси

Сўзлаб берсак сизга ажиб ҳикоя,

Ишқ талаблар ишқиданда зиёда.

Маҳбубига яна ким бор дунёда,

Изҳор этган ишқини шундай тарзда.

Ҳабибимиз ўшанда ҳорғин ва бетоб,

Асхобга сўз айтдилар шундайин хитоб:

Ким ҳақталаб мендан айтсин айни дам

Сукут сақлар жамоа бари эди дам.

Учинчи бор сўрганда орқадан кимдир:

“Ё Расул, менманда ўша талабгор

Туянгизга солган ўша қамчингиз,

Менинг баданимни қилганди абгор”

Шундайин сўз айтарди ҳазрат Уккоша

Асхобнинг ҳайратин , ғазабин оша,

“Айтингчи қул ҳаққи эмасми ўша”

Ҳа-  дедилар Росул – ҳақсан Уккоша.

Ҳазрат Умар турдилар дарғазаб шу зум,

Абу Бакр Сиддиқ қалби бўлди хун.

Аралашманг асхобим, дедилар Росул,

Бу менинг ҳаққимдир бўлмангиз маҳзун.

“Ей Али, қамчини Фотимадан ол”

Онамиз Фотима эшитиб бу ҳол,

“Наҳот ҳеч ким бу сўзга бўлмади завол”,

Ҳазрат Ҳасан Ҳусанни юбориб дарҳол.

“Ей Уккоша талабинг мана биздан ол,

Бобомни тек қўйгин, бўл ҳисобинг ол.”

Набий рад этдилар “Бу менинг ҳаққим

Қамчини бер унга, мана баданим.”

“Яна бир гап айтаман, ахир ўшанда ,

Қамчигиз текканди очиқ баданга.”

 Оломонниг ғазаби ошиб янада

Росул тасдиқ этдилар: “У ҳақ, бўлманг серзарда.”

Муборак жисмларин кўриб Уккоша,

Қамчисин туширди кўз ёшлар оша,

Нубувват муҳрини ўпиб шу чоғда

Йиғлай йиғлай деди:

“Ҳаққим сизга ҳалол менинг ҳабибим,

Асли шу эдида менинг талабим.

Ота онам фидо – фидодир жоним,

Оламларга раҳмат – менинг ҳабибим.”

Ҳа, саййидимиз эдилар шундай,

Адолат маёғин ёритиб кундай,

Ҳақнинг мезонни тутдилар бирдай,

Уммат учун ўрнак бўлдилар қандай.

Муҳаббат бу- ҳабибичун ўлмоқ ва куймоқ,

Тушларига кирмоқни интизор кутмоқ,

Ишқи заиф бўлса, кўксини отмоқ,

Ишқ истаб олисдан олисга кетмоқ.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус

 ислом таълим муассасаси

4-курс талабаси Мирзаева Гулҳаё

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*