Сийратингиз соғиниб…

Сийратингиз соғиниб…

Кимлар таъриф этар ҳур малакларни,

Яна кимлар боғу- роғ, гўзал гулларни,

Қанийди билишса бу шоир аҳли,

Росулимнинг сийрату суратин мисли.

Ёнишарди бўлиб олов бу муҳаббат куйида,

Кеча кундуз тортишиб оҳ сўз тополмай таърифга,

Борми қиёс, борми тенгги саййидимнинг дунёда,

Йиллар бўйи қалам ожиз ҳатто бир сўз демоққа.

Битикларга термуламан бу дам толиб,

Суратингиз чизмоқ истаб хаёлимда.

Кўз ёшларим келаверар тўлиб тўлиб

Росулига муҳаббатга дош беролмай.

Бўйингиз сал тикроғу узун ҳам эмас,

Қоматингиз тиклиги ҳеч кибирданмас

Юзингиз оппоғу биро з қизил аралаш

Жамийки гўзаллик ожиз қолар бас.

Самимият барқ урган бу кўзларингиз

Камоннинг ёйидек ёй қошларингиз

Беназир баркамол жисми жонингиз

Сархуш этар оламни ҳуш ифорингиз.

Болаларга болалардек этиб эҳтиром

Мимбардан туриб ҳам очардиз қучоқ

Ҳайратла термулган кўзларга шу чоқ

 Дердингиз раҳмсизга қилинмас раҳм

Содиқ дўст эдингиз ҳар  кимдан устун

Ахлоқингиз душманни ҳам этаеди мафтун.

Юзингиз безарди гўзал табассум

Борингиз оламни этарди равшан.

Жаннат томон ёққанингиз у машъала

Ҳали ҳамон йўлларимиз этар ёруғ.

Баъзи бир кўролмас аҳли ағёр ҳам

Сийратингиз куйида бўларди ошиқ.

Умматмиз – умматмиз бунда талабгор

Шафоатингиз сари бўлиб умидвор,

Шунга лойиқмизми, балки биз абгор,

Сизни танимаган ва танитмаган.

Дерман Оллоҳ учун ёшланмас козлар

Жисмимизда бўлмасин равона бўлсин.

Унинг росуличун ёнмаган юрак

Кўксимизда бўлмасин _ бегона бўлсин.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус

ислом таълим муассасаси

4-курс талабаси Мирзаева Гулҳаё

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*