ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида мавлид ойи учун ташкиллаштирилган мусобақа натижалари маълум бўлди

Хадичаи Кубро ислом таълим муассасасида мавлид ойи муносабати билан мусобақа ташкил этилган эди. Ушбу мусобақада 4 та курс ҳам жуда фаол иштирок этди. Мусобақада талабалар  9 та шарт бўйича беллашдилар.

Шартлар бўйича ғолиблар:

1.Энг яхши нашида йўналиши бўйича – (Энг жозибали нашида номинацияси бўйича ғолиба) 2-курс талабаси Тўлқинова Зарина ва (энг чиройли нашид номинацияси бўйича) 3-курс талабаси Имомова Азиза;

  1. Энг яхши мақола – 3-курс талабаси Шамсиддинова Сарвинисо;
  2. Энг яхши видео йўналиши бўйича – (Энг яхши видеоишланма мутлақ ғолибаси) 3-курс талабаси Мирзаева Муаттарой, (“Расулуллоҳ сийратларини чиройли етказган” номинацияси ғолибаси) 2-курс талабаси Турғунбоева Рухсора ва (“Интилувчан таржимон” номинацияси ғолибаси) 4-курс талабаси Кенжаева Юлдуз;
  3. Энг яхши шеър шарти ғолиблари (Энг қалами ўткир нафосат соҳибалари) – 3-курс талабаси Жўраева Комила ва 4-курс талабаси Мирзоева Гулҳаё;
  4. Энг яхши деворий газета йўналиши бўйича (Энг гўзал ижод намунаси) 1-курс талабаси Юсуфий Руқайя, (Энг яхши видеонашида) 2-курс талабаси Худойбердиева Сожида, (Энг мафтункор деворий газета) 1-курс талабаси Ортиқбоева Марям ва ( Энг бетакрор деворий) 1-курс талабаси Муҳиддинова Эъзоза;
  5. Энг яхши хаттотлик асари йўналиши бўйича: (Энг жозибали хаттотлик ишланмаси) 1-курс талабаси Абдуллаева Зиёда, (Энг такрорланмас хаттотлик ишланмаси) 1-курс талабаси Қурбанмурадова Хуршида ва (Энг гўзал хаттотлик ишланмаси) 1-курс талабаси Музаффархонова Фазилат;
  6. Энг кўп Хатмул Қуръон қилган талаба – 3-курс талабаси Рахмонберди Дилобар (Оиша);
  7. “Шамойили Муҳаммадия” шарти бўйича мутлақ ғолиба – 4-курс талабаси Райимқулова Юлдуз;
  8. “Қалбимга, хулқимга, ҳаётимга таъсир этган ҳадис” номи остида энг кичик мақола шарти бўйича: “Ҳаётимга таъсир этган ҳадис” шарти соҳибалари –

3-курс талабаси Тожибоева Гулнора, 4-курс талаабси Шахбердинова Мадина,

“Қалбимга таъсир этган ҳадис” шарти соҳибаси  3-курс талабаси Мирзаева Муаттарой, “Хулқимга таъсир этган ҳадис” шарти соҳибаси 3-курс талабаси Шамсиддинова Сарвинисо;

Шунингдек, мадраса ҳаёти ва ижодий ишланмаларини ёритиш ҳамда сайтга жойлаштиришда яқиндан ёрдам берган талабалар ҳам тақдирландилар:

Энг шижоатли талаба: 4-курс талабаси Собирова Рухсора (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмларини ёзиб сайтга беришда ёрдам берган);

Энг жонкуяр талаба: 4-курс талабаси Кенжаева Юлдуз ва 3-курс талабаси Боситова Шаҳодат. (“Уйда қолинг” шиори остида таътил вақтида сайтга ҳадислар жойлашда яқиндан ёрдам берган).

Маънавий-маърифий ишлар бўйича

директор ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*