Диний-маърифий соҳага эътибор, тинчликни ўрнатишга қаратилган эътибор демак!

Маълумки, “дин азалдан инсон маънавиятининг таркибий қисми сифатида одамзотнинг юксак идеаллар, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат тўғрисидаги орзу-армонларини ўзида мужассам этган, уларни барқарор қоидалар шаклида мустаҳкамлаб келаётган ғоя ва қарашларнинг яхлит бир тизимидир”. Айниқса, кўп асрлар мобайнида халқимиз қалбидан чуқур жой олиб, ҳаёт маъносини англаш, миллий маънавиятимиз ва турмуш тарзимиз, қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримиз, инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳалоллик, охиратни ўйлаб яшаш, яхшилик, меҳр-шафқат сингари халқимизга мансуб бўлган фазилатларни безавол сақлашда муқаддас динимиз қудратли омил бўлиб келмоқда. Бугунги кунда Диний соҳада олиб борилаётган ислоҳатлар эса, ана шу фазилатларинг ривож топишида ўзига хос бир кўприк вазифасини ўтамоқда десак муболаға бўлмайди. Хусусан, муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида жуда катта ислоҳотлар, улкан ўзгаришлар ва хайрли ишлар бўлаётганини алоҳида таъкидлаб, 2018 йил 16 апрель куни давлатимиз Раҳбарининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тарихий Фармони янги босқичдаги диний соҳада олиб борилаётган чора-тадбирларнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилиб келаётганини эътироф этмоғимиз лозим.

Шунинг билан бирга, давлат рахбари Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан Ўзбекистоннинг бой диний-маънавий тарихга даъвогарлиги амалий ҳаракатларда намоён бўлмоқда. Унинг даврида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилди. Шунингдек, Самарқандда “Калом ва ҳадис” мактаби, Бухорода Мир Араб олий мадраси ва Баҳоуддин Нақшбанд тасаввуф илмий мактаби, Фарғонада “Ислом фиқҳи” мактаби, Сурхандарёда “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот” маркази очилди.

          2020 йил 11 август куни Давлатимиз раҳбарининг  «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази”ни ташкил қилишдан мақсад Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий каби алломаларнинг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси ва унинг тараққиётида тутган ўрнини чуқур тадқиқ этиш, ёш авлодни миллатлараро ва динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинчлик-тотувлик каби Ислом динининг асл қадриятлари руҳида тарбиялашдир. “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини тузилиши ҳам диний соҳада яна бир янгилик ва катта муваффаиқият бўлди десак, адашмаган бўламиз.

         Эътиқод эркинлиги борасида олиб борилаётган туб ўзгаришлар Ўзбекистонда олиб борилаётган диний-маърифий ислоҳотларнинг ажралмас таркибий қисми саналади. Бу ўзгаришлар Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлашга қаратилган вазифаларида белгиланган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган Резолюциясининг қабул қилиниши тарихий воқеа бўлди. Резолюция жаҳонда экстремизм, терроризм муаммоси авж олиб, турли дин ва эътиқод вакилларига нисбатан тоқатсиз, муросасиз муносабатлар кузатилаётган бир вақтда глобал таҳдидларга қарши курашишнинг самарали воситаси сифатида маърифат, таълим-тарбия масаласини илгари сургани билан, айниқса, аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган тарихий нутқида ушбу долзарб масалага алоҳида эътибор қаратиб: “Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”, – дея таъкидлаган эди.
Бундай адолатли ёндашув халқаро доираларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2017 йил 21 декабрдаги 2396-сонли резолюциясида: “Терроризм, зўравон экстремизм ҳеч бир дин, миллат ва цивилизация билан алоқадор эмас ва боғлиқ ҳолда талқин қилинмаслиги керак”, деб қайд этилди. БМТ томонидан 2018 йил 12 декабр куни “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилинди ва жаҳоннинг етакчи давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилди. Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг тинчлик-осойишталикни сақлаш, диний бағрикенгликни таъминлашдаги аҳамиятини қуйидаги жиҳатларда кўриш мумкин:

Биринчидан, резолюция Ўзбекистон Президентининг диний-маърифий соҳага оид ташаббуслари нафақат халқимиз, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланаётганини кўрсатади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси – буларнинг барчаси халқаро даражадаги йирик лойиҳалардир. Ушбу ташаббусларнинг аҳамияти шундаки, илм-маърифат, маданият замини бўлган Ўзбекистондан маърифий ислом ғоялари тарқалиши, муқаддас динимизнинг асл инсонпарварлик таълимотларини ёйиш бўйича Мовароуннаҳрда шаклланган тарихий мактаблар анъанасининг давом этиши “Жаҳолатга қарши – маърифат” билан курашишнинг энг самарали ечими бўлади.

Иккинчидан, “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси дунё жамоатчилигини безовта қилаётган терроризм, экстремизм, зўравонлик, муросасизлик каби бугунги куннинг ўткир муаммоларига ечим сифатида илм-маърифат, ўзгаларга адолатли ва бағрикенг ёндашув ҳамда тинчликпарвар сиёсатни тарғиб қилади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, юртимизда давлатимиз Раҳбари бошчилигида амалга оширилаёиган диний-маърифий ислоҳатлар нафақат диний соҳани ва диний таълимни ривожига, балки Ватаними Ўзбекстонда истиқомат қилиб келаётган турли маиллат вакиллари орасида миллатлараро тотувликни, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкам ўрнатишда, қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик муносабатларни ўрнатишда ва бутун дунёда терроризм, экстремизм, зўравонлик, муросасизлик каби бугунги куннинг долзарб масалаларига барҳам бериш учун хизмат қилиб келмоқда.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар

                                                                         ўрта махсу ислом таълим 

                                                                           муассасаси ўқитувчиси

                                                 Х.Усмонова

 

                                  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

    

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*