“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ТАДБИР

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасасида “8 декабрь – ЎЗбекситон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

  Жорий йилнинг 7 декабрь куни таълим муассасасида “8 декабрь – Ўзбекситон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбир 30 кишидан ошмаган ва карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўқитувчи-ходим ва талабалар иштирокида амалиётчи Ҳабибова Зилола бошчилигида ташкил этилди.

 Мадҳия садолари остида бошланган тадбир  конституция тарихи номли видеоролик билан давом этди. Тадбирда шунингдек, конституция моддалари ёритиб берилган саҳна кўриниши ва ҳуқуққа оид билимларни мустаҳкамловчи савол-жавоб шартлари хам бўлиб, улар томошабинларга кўтаринки руҳ бериб, яхши таассурот қолдирди. Тадбир давомида томошабин ва иштирокчилар турли хаттотлик ишлари, хусусан, Ҳабибова Зилоланинг хаттотлик ижодидан намуналар гувоҳи бўлдилар. Бу эса тадбирга ўзгача руҳият бахш этди.

      Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*