“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасасида бўлиб ўтди.

 

 Жорий йилнинг 16 декабрь куни Учтепа тумани 3-сонли ИИБ капитани Турсункулов Фаррух Фарходжонович иштирокида талаба қизлар билан “Биз ёт ғояларга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида мутаассиб шахслар, адашган фирқалар ва оқимлар таъсирига тушиб қолганлар қисмати, улар каби адашмаслик учун доимо огоҳ бўлиш, ўзини турли бузғунчи чақириқлардан асраш, бегона сайтларга кирмаслик ҳақида маълумотлар айтиб ўтилди.

Суҳбат сўнгида талаба қизлар ўзлари қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Давра суҳбати жуда манфаатли бўлди.

 

 

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*