“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасасида  “Ёт ғояларга алданиб қолмайлик” номли давра суҳбати бўлиб ўтди.

  Жорий йилнинг 24 декабрь куни куни таълим муассасасининг 1-курс талабаларига бир қанча жиҳодчиларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва унинг салбий оқибатлари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Намойишдан сўнг талаба қизлар билан “Ёт ғояларга алданиб қолмайлик” номли мавзу доирасида турли ёт ғояларга алданмаслик, ақидапараст оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик ва ақидада адашмаслик борасида керакли тушунча, маълумот ҳамда тавсиялар берилиб, профилатика ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бу давра суҳбати жуда мазмунли, манфаатли бўлди. Талаба қизлар суҳбат давомида ўзлари қизиқтирган ва билмаган мавзуларда саволларига жавоб олдилар.

  

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*