Умидимиз Аллоҳдандир.

Ўзбекистон Республикаси ва бутун дунёни ларзага солган  COVID-19 номи билан тарқалган вирус инсониятни тахликага солмоқда. Катта давлатларни инқирозига сабаб бўлмоқда. Аслида бу касалликнинг кўриниши оддий шамоллашда бўладиган ҳолатларга ўхшаб кетса-да, касаллик анча мураккабдир. Бу касаллик икки инсони ўзаро мулоқати ёки қўл бериб кўришиши ва хаво-томчи йўли орқали бир инсондан иккинчисига ўтади.

Ҳозирги кунда бу касалликни олдини олиш бўйича бутун дунё кескин чоралар кўрмоқда. Мисол учун инсонларни мулоқатини камайтириш мақсадида хар бир одам ўз оиласи олдида бўлиши талаб қилинмоқда, чегаралар ёпилмоқда, ҳаво йўллари бекор қилинмоқда, чегаралар мустахкамланмоқда. Давлатлар бирлашиб бу касалликка даво топишга керакли чора тадбирларни энг юқори даражада олиб боришмоқда. Шуларни қаторида Ўзбекистон Республикасида хам кескин чора-тадбирлар кўрилмоқда.

 Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

عن ابي هريرة زضي الله عنه قال سمعت لسول الله صلي الله عليه و سلم يقول :”فر من المجذوم فرارك من الاسد” رواه احمد

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг моховдан худди шердан қочганингдек қоч” деганларини эшитдим.

Шу ўринда Набий соллалллоҳу алайҳи васалламнинг “Беморликни юқиши ва шумланиш йўқ…” деган ҳадисларини келтирган ислом уломолари бу икки муборак ҳадисни жамлашган. Машҳур олим Махмуд Тоҳҳан  ўз китобларида ушбу сўзларни келтирадилар: “Касал юқмайди” дегани “ўз табиати билан юқмайди” деганидир. Яъни, касаллик Аллоҳ хоҳламаса ҳам юқиб кетаверадиган кучга эга эмас. “Касалдан қоч” дегани “сабабият қонунини тушун” деганидир. Аллоҳ таоло бу дунёда кечадиган жараёнларни сабабият қонуни билан бир-бирига боғлаб қўйган. Яъни Аллоҳни иродаси билан юқади, У зот хоҳламаса юқмайди. Шунинг учун банданинг Аллоҳ таолони динида келган буйруқни бажариши матлубдир. Эътиқодни тўғри қилиш, Аллоҳ таолонинг ва Унинг Расулининг амирларига бўйсуниш лозим. Демак инсон ўзни эҳтиёт қилиб, юқишга сабаб бўладиган олмилларга яқинлашмаслиги  лозим .

Аллоҳ  таоло муборак шарифи бўлган Қуръони каримда шундай деб мархамат қилади.

و انفقوا في سبيل الله ولا تلقوا بايديكم  الي التهلكة  و احسنوا ان الله يحب المحسنين

“Аллоҳ йўлида инфоқ қилинглар ўз қўлларингиз билан (ўзингизни) ҳалокатга ташламанг ва яхшилик қилинглар. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севар” (Бақара сураси 195 оят).

Бу ояти карима ва ҳадиси шарифларидан кўриниб турибдики хозирги даврда, бутун дунёда бўлаётган вазиятлардан келиб чиқиб ояту ҳадисга биноан ўз уймизда яхши ниятлар ва дуо қилиб ўтиришимиз энг мақбул ва маҳбуб йўлдир.

Баъзи рухшунос олимлар инсонларни манфаатини ўйлаб бир неча тавсиялар бериб ўтганлар.

  1. Бу дардга боғлиқ бўлган қўрқинчли ва азобли хабарларни ўқиманг, ўзгаларга ҳам айтманг. Чунки одамлар орасида бундай хабарларни юраги кўтармайдиганлари хам бор. Шу билан бирга бу хабарлардан нафақат улар балки сиз ҳам тушкунликка тушишингиз мумкин. Бундай ҳолатда сиз ьошқаларга ёрдам бермайсиз, балким уларни бошқа касалликларини ҳам қўзғатиб юборасиз.Уларни тушкунликка туширасиз.
  2. Уйингизда Қуръон ўқиб ёки эшитиб ўтиринг, ҳамда тонгги ва кечки змкрлар билан ўзингизни ҳимоя қилинг. Қуръони каримни ўқиш, зикру саловатлар айтиш-вақтни мазмунли ва фойдали ўтказишни энг яхши усулидир. Қолаверса бу ишлар дунёва охиратимиз учун манфаат олиб келади.
  3. Болажонларингиз учун вақт ажратингва ҳар хил кўнгилочар ўйинларни ўйлаб топинг. Улар билан мазмунли суҳбат қуринг, уларни тингланг, фикр алмашиб, энг чиройли қиссаларни ҳикоя қилиб беринг.
  4. Кўтаринки кайфиятда бўлинг. Чунки кайфиятни кўтаринки бўлиши иммунитет тизимини кучайишига ёрдам беради. Акси эса, иммунитетни заифлаштириб қўяди. Инсон энг аввало эътиқодини тўғирлаб, барча нарса Аллоҳдан эканига ишониши лозим. Шундагина инсонда қандай ҳолат бўлмасин, ўзини Роббиси измига қўйиб, ҳотиржам, тинч яшайди. Улуғ неъмат бўлгвн “вақт”ни қадрига етиб дунё ва охиратимиз учун фойдали бўлган нарсалар учун ғанимат билишимиз керак. Мисол қилиб келтирадиган бўлсак, Қуръон тиловат қилиш, нафл намозлар ўқиш, китоб мутоласи, анчадан бери режалаштириб қўйган аммобажара олмаётган ишлар, фарзандларимизнинг дарсларини текшириш каби муҳим ишлар билан банд бўлишимиз мақсадга мувофиқдир.
  5. Энг муҳими – Аллоҳ ушбу дардни албатта кетказишига ва ҳаётимиз ўз изига тушишига ишончимизни йўқотмаслигимиз керак. Дуоларимизда Аллоҳ таолодан бу синовларни умматдан кетказишини сўраб, ёмонликлардан паноҳ сўрашимиз лозим. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай  дейди:

فاذا سالك عبادك عني فاني قزيب اجيب دعوة الداع اذا دعان

Агар бандаларим сендан мен ҳақимда сўрашса, у ҳолда мен яқинман.  Дуо қилувчи агар менга дуо қилса уни ижобат қидаман” (Бақара сураси 186-оят). Демак, дуо қилишни давом эттиришимиз ва умидимизни якка-ю ягона Аллоҳга боғлашимиз керак. У энг яхши Вакил ва энг яхши Мавлодир.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

 ўқитувчиси И.Нурмуҳамедова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*