ОНЛАЙН: хатми Қуръон ва дуога марҳабо!

🔸Бугун 30 декабрь куни соат ⏰ 20:00 дан бошлаб, жонли эфирда Uzreport телеканали ва ижтимоий тармоқларимизда жоме масжидларимизда адо этилган 12 мингдан зиёд Қуръони карим хатмларининг якуний дуолари, маърифий суҳбатлар, гўзал тиловатлар ва мустажоб дуолар намойиш этилади. Тадбирни сурдо тилига таржима қилиш режалаштирилган.

🤲 Мухлис халқимиз имом-домлаларимиз томонидан қилинган Қуръони карим хатмоналарининг якуний дуоларига муфтий ҳазратлари бошчиликларида қўл очиб, “омин” деб турсак илтижоларга шерик бўламиз. Ҳадиси шарифда айтилганидек, хатми Қуръондан кейинги дуо ижобатдир (Имом Табароний ривоятлари).

Мана шундай ҳузурбахш онларда Аллоҳнинг каломи тиловати ва 12 мингдан зиёд бўлган хатми Қуръон дуоларга қуйидаги линклар орқали тўғридан-тўғри қўшилинг, қалбингизни тўридаги илтижоларни қилинг!

🔸Youtube: MuslimTV

https://www.youtube.com/channel/UCbuH4AzL2VnxFau5tjmDQWQ

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*