ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА МАЛАКА ОШИРИШ ДАСРЛАРИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Таълим муассасалари талабаларига қишки таътил бериш тўғрисида”ги 01А/171-сонли буйруғига кўра таътил даврида таълим муассасасининг педагог-ўқитувчилари учун ўқув жараёнига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педогогик технологиялар ва методлар ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув семинарлари ташкил этиш бўйича режа ва шунга асосан жадвал шакллантирилди. Унга кўра, 2021 йилнинг 04 январдан 09 январгача мастер класс ташкил этилиши режалаштирилган. Махсус фанлар бўйича машғулотлар ўтказиш учун Тошкент ислом институтининг малакали ўқитувчилари ҳамда педагогик иннавацион услублар бўйича семинар тренинг ўтказиш учун эса соха мутахассислари  жалб этилмоқда.

4 январь куни ТИИнинг араб тили фани ўқитувчиси Ёқубжон Бухарбаев бошчилигида малака ошириш дарслари бошланди. Дарс жуда қизғин бошланди. Педагог-ўқитувчилар дарсга жуда катта қизиқиш ва иштиёқ билан киришдилар.

Маънавий-маърифий ишлар

 бўйича директор ўринбосари

Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*