ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА МАЛАКА ОШИРИШ ДАСРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Таътил даврида таълим муассасасининг педагог-ўқитувчилари учун ўқув жараёнига оид замонавий педогогик технологиялар ва методлар ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув семинарлари ташкил этилмоқда. Бу жараёнга Тошкент ислом институтининг малакали ўқитувчилари ҳамда педагогик иннавацион услублар бўйича семинар тренинг ўтказиш учун  соха мутахассислари  жалб этилган.

5 январь куни ТИИнинг ҳадис фани ўқитувчиси Фахриддин Маманосиров бошчилигида малака ошириш дарслари бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, бугунги кунда ўқитувчи фаолияти учун жуда муҳим бўлган мавзулардан бири “Педагогик инноватика” бўйича соха мутахассиси Равшан Ишмуҳамедов билан ҳам қизғин амалий дарслар бўлиб ўтди. Дарслар жуда манфаатли бўлмоқда. Педагог-ўқитувчилар дарсга катта қизиқиш ва иштиёқ билан ёндашмоқдалар.

Маънавий-маърифий ишлар

 бўйича директор ўринбосари

Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*