“ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ- ҚУВВАТЛАШ ВА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ” ЙИЛИ ЁҲУД ЁШЛАРГА БИЛДИРИЛГАН УЛКАН ИШОНЧ

Ёшларимизни она Ватанимизга, мустақиллик ғояларига муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг истеъдод ва қобилиятини, эзгу интилишларини рўёбга чиқариш йўлида бошлаган катта ишларимизни бундан буён ҳам қатъият билан давом эттирамиз

                                                Ш.Мирзиёев

Хар бир мамлакат эртаси, унда яшаётган инсонлар келажаги шу диёрда униб, ўсиб келаётган ақлу заковатли, юксак маънавиятли ва иқтидорли ёшлар тарбияси билан чамбарчас боғлиқдир.

         Юртимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар олиб борилмоқда.

Сўнги йилларда муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат ва жисмоний тарбияга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига қаратилган 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди. Бу орқали давлатимиз раҳбари ёшларимизни маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, уларни турли зарарли ва ёт ғоялар таъсиридан асрашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Зеро, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугуги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Ушбу вазифаларни амалга ошириш йўлида мамлакатимизда амалга оширилаётган қатор ишлар таҳсинга сазовардир. Хусусан, 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланиши, юқоридаги фикрларимизнинг яққол исботидир.

         Маълумки Ўзбекистонда 1997 йилдан бошлаб ҳар бир йилга шу давр ичида тараққиётнинг муҳим йўналишларини ифода этадиган ном бериш анъанага айланган. Давлатимиз раҳбари томонидан анъанавий равишда амалга оширилиб келинаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга навбатдаги мурожотномасида 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланар экан, “Ишончим комилки, биз қудратли ижодий салоҳиятга эга бўлган бундай билимли ёшлар билан биргаликда янги Ўзбекистонни барпо этамиз”, дея Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, ­“Умуман олганда, ҳар қандай жамият тараққиётида ҳал қилувчи ролни ушбу жамиятнинг келажаги боғлиқ бўлган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол ривожланиши ўйнайди. Шунинг учун ислоҳотларимизни кенгайтириш ва самарадорлигини янада ошириш масалаларида биз замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган ғайратли, ташаббускор, ҳар томонлама ривожланган ёшларимизни ўзимизга таянч деб биламиз”, деди давлатимиз раҳбари.

         Албатта йил номини номлаш алоҳида, мураккаб жараён бўлиб, жамият жабҳаларини қуршаб турган муҳим омиллар бисёрдир. Ана шундай омиллар ичидан ёшларнинг давлатимиз раҳбарияти томонидан йил номи учун танланиши, яна бир бор маҳаллий кенгашлар, маҳаллий раҳбарлар ёшларга эътибор беришлари кераклигини кўрсатиб берди.

Давлатимиз раҳбари ўз мурожатномасида мамлакатда янги Уйғониш даврининг пойдеворини шакллантириш учун янги Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Навоий ва Бобурларни тарбиялаш учун муҳит ва шароит яратиш зарурлигини таъкидлаб, “Бизнинг энг устувор вазифамиз улкан мақсадларни белгилаш ва уларга эришиш учун ваколатли ёшларни яратиш бўлиши керак. Шундагина болаларимиз халқимизнинг азалий орзуларини амалга оширадиган ҳақиқий кучга айланади” деди. Бу ўринда ёшларнинг чинаккам тарбиячилари ҳисобланмиш ўқитувчи, устоз, мураббийларга улкан эътироф ва эҳтиром билдириб ўтилди.

Юқорида таъкидлаб ўтагнимиздек, йил номи тараққиётнинг муҳим йўналишлари ва омиллари асосида белгилаб олинар экан, бугунги пандемия шароитида аҳоли саломатлигига бўлган эътибор ҳам 2021 йил номида, ёшларни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда ўз ифодасини топгани бежиз эмас.

Давлатимиз раҳбари томонидан мурожатномада ­­“Таъкидлаш керакки, пандемия барчамизга тиббиётнинг бирламчи бўғини, тез ёрдам хизмати, санитария-эпидемиология тизимини тубдан ислоҳ қилиш муҳим ҳаётий зарурат эканини яна бир бор кўрсатди. Шу боис, мавжуд имконият ва салоҳиятимиз, пандемия даврида орттирган тажрибамиз ҳамда хориждаги илғор ютуқлардан фойдаланиб, аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш борасидаги туб ислоҳотларимизни янги босқичга кўтаришимиз зарур. Бунда аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш – энг устувор йўналишлардан бири бўлиши лозим. Умуман, ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади” дея таъкидлаб ўтилди.

Юқорида келтириб ўтилганлардан хулоса чиқарган холда, қолаверса, ёшлар тарбиясига барчамиз масъулликни ҳис қилиб айтишимиз мумкинки, олиб борилаётган бундай саъй-ҳаракатлар охир-оқибатда аниқ ташаббуси бор, янги ғоялари билан юртимиз тараққиётига ҳисса қўшишга тайёр ақл-заковатли, маънан етук ва жисмонан бақувват баркамол авлодни юзага чиқариши, шубҳасиздир. Зеро, эртанги фаровон ҳаёт жамиятни мукаммал ахлоқ тамойиллари асосида барпо қилиш, оилада баркамол фарзанд тарбияси, унинг жисмонан бақувват, руҳан тетик, маънан етук, ақлан ва ахлоқан гўзал бўлиб етишиши билан белгиланади. Ёшлар эса ҳар қандай жамиятнинг эртаси. Баркамол авлод ва юксак ахлоқли ёшлар бугунимиз ва эртамизнинг ҳақиқий давомчиларидир.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар

ЎМИТМ ўқитувчиси

Хуршида Усмонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*