БУГУН БАХТЛИСАН!

Оиз Қараний “Маҳзун бўлма” китобида шундай ёзади: “Имон – ғам-қайғуларни кетказувчи, имон – Аллоҳни ёлғиз дегувчилар шодлиги, обидлар тасаллисидир. Ўтган нарса ўтиб кетди. Ўтмиш ниҳоясига етди. У ҳақида ўйлама. Битилган қазои қадарга, тақсимланган ризқ-рўзга рози бўл, хавотирни тарк эт. Огоҳ бўл! Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олади, гуноҳлар камаяди. Ғайбларни билувчи Зот рози бўлса, ғам-ташвишлар чекинади.

Бировдан раҳмат кутма, барча ҳожатлар Ундан сўралади. Ҳеч кимга муҳтож бўлмаган мангу тирик Зотнинг савоби сенга кифоя. Қалбингни ҳасад-адоватдан пок тут, дилингдан нафратни, жирканишни чиқариб ташла, ўзингни яхши одамларга яқин тут.

Китоб – энг яхши дўст. Китоблар билан ҳамсуҳбат бўл. Илмни дўст тут, маърифатга ҳамроҳ бўл. Коинот тартиб-интизомдан иборат. Уй-жой, кийим-кечак билан боғлиқ мажбуриятларингда тартибга риоя қил. Бадантарбия билан шуғуллан, дангасаликдан, мақсадсиз яшашдан узоқ бўл, бекорчиликка нуқта йўқ.

Тарихни ўқи, ундаги ҳодисалар ҳақида фикр юрит, хулоса қил. Ҳаётингни янгила, яшаш услубларини ўзгартир, хурофий одатлардан воз кеч. Бадбинлик, омадсизлик, маъюсликни тарғиб қиладиган китобларни ўқима. Парвардигоринг мағфират дарёси кенглигини, бандаларини авф этиб тавбаларини қабул қилишини, ёмонликларни яхшиликка ўзгартиришга қодир Зот эканини унутма.

Қуръон билан яша, уни ёд ол, тиловат қил, тингла, фикр эт. Чунки Қуръон барча ғам-андуҳларнинг энг яхши давосидир. Аллоҳ таолога таваккал қил, ишларни Унга топшир, Унинг ҳукмига рози бўл, Унга мурожаат қил, Унгагина ишон.

Сенга зулм қилганни кечир, сендан узилганга боғлан, эҳсон қил, золимларга ҳалим бўл. Шунда осуда ҳаёт кечирасан. Келажакка ишонч билан қара, ноумид бўлма, Аллоҳ ихтиёрида эканингдан хурсанд бўл. Чунки ғам-алам ёки шод-хуррамликнинг қайси бири сенга фойда эканини билмайсан. Бало-офат сени Аллоҳ таолога яқинлаштиради, дуони ўргатади, сендан кибр, манманлик, фахр туйғуларини кетказади.

Шубҳа-гумонлардан, бузуқ фикр-хаёллардан узоқ бўл. Дунё ғам-ташвиш, хавотир ҳовлисидир. Аллоҳ таоло сенга етган қайғу, очлик, камбағаллик, касаллик мусибатлари учун ажр-мукофот беради. Мусибатлар кўзни очади, қалбни уйғотади, нафсни тияди, қулликни эслатади, савобни оширади. Фалокатни кутма, миш-мишларга ишонма, уйдирмаларга таслим бўлма…”

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

                  ахборот-ресурс маркази раҳбари

                                                                                              М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*