1 ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ – .:: Xadicha.uz

ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

Таълим муассасасида “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 12 январь куни таълим муассасасида “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан талабалар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси “Алоқа, хабар бериш ва ахборот технологиялари бўлими” бошлиғи, подполковник Кўчкаров Фарход Сидикович ва Учтепа тумани фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори, сержант Ахмедов Улуғбеклар олиб боришди.

Суҳбат асносида ёнғин ҳолати ёки бошқа фавқулодда вазиятларда қандай чоралар кўриш, ис газидан эҳтиёт бўлиш лозимлиги турли кўргазмали қуроллар билан тушунтириб берилди.

Суҳбат сўнгида талабалар турли қизиққан саволлари билан мурожаат қилдилар. Давра суҳбати жуда қизғин, манфаатли ва маълумотларга бой бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар

 бўйича директор ўринбосари

Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*