“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ДАВРА СУҲБАТИДА

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари бошчилигида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15 январь куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова, ўқитувчи М.Ахмедова бошчилигида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган 141-мактабнинг 8,9,10,11-синф ўқувчиларига “Дин ниқобидаги экстремизм – ёшларнинг келажаги учун таҳдид” ва “Кийиниш одоби” мавзусида давра суҳбати уюштирилди.

Суҳбат давомида бугунги кунда ислом дини ва уни ўрганиш учун яратилаётган имконият ва шароитлар, динни яхши тушунмаган ғўр ёшларнинг турли ёт ғояларга алданиб қолаётгани, буни олдини олиш учун динни пухта билиш кераклиги, юртимизда бу соҳада дарс бериб келаётган етук олим ва мутахассислардан ўрганиш лозимлиги, қайси сайт ва каналларга кирмаслик кераклиги ҳақида слайдлар асосида тушунчалар бериб ўтилди. Суҳбат жуда манфаатли ва савол-жавобларга бой бўлди.

 

 

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*