СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА РИОЯ ҚИЛАСИЗМИ?

Халқимизда касални даволагандан кўра, олдини олган афзал, деган нақл бор. Дарҳақиқат, саломатликни сақлашда профилактика, соғлом турмуш тарзига қатъий риоя этиш муҳим ўрин тутади.

Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича галдаги муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда ҳам касалликлар профилактикаси масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бошқарув идоралари ишини айнан шунга йўналтириш лозимлигини таъкидланди. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, тўғри овқатланиш ва пиёда юришнинг саломатликка фойдасини тарғиб этиш муҳимлиги қайд этилди.

Дарҳақиқат, миллатимиз генафондини сақлашда профиликтика ва соғлом турмуш тарзининг ўрни алоҳида. Шундан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тизимли равишда мамлакатимиз бўйлаб оммавий саломатлик тадбирларининг уюшқоқлик билан ташкил этилиши аҳолининг соғлом турмуш турзига қизиқишини оширмоқда.

Хўш, соғлом турмуш тарзи ҳақида соҳа мутахассислари ва кенг жамоатчилик вакилларининг фикрлари қандай?

Бешта хавфдан эҳтиёт бўлинг

Гули ШАЙХОВА, Тошкент тиббиёт акамидемияси болалар ва ўсмирлар овқатланиш гигиенаси кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори:

— Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, узоқ умр кўриш сирлари борасида олимлар томонидан турли хил изланишлар олиб борилмоқда. Натижаларга кўра, спорт билан шуғулланиб, тўғри овқатланиш тартибига риоя қилиб, фаол ҳаёт тарзини олиб борганлар тўғри овқатланиб аммо кам ҳаракат қиладиган инсонларга нисбатан тезроқ натижага эришади. Фойдали одатлар, жумладан, жисмоний машқларни мунтазам бажариш ва соғлом овқатланиш инсон умрини ўн йилга узайтириши мумкин.

Инсон соғлиги учун бешта асосий хавф бор. Улар: чекиш, алкогол истеъмол қилиш, ёғ ёки қандни кўп ейиш билан боғлиқ носоғлом овқатланиш, кам жисмоний фаоллик ва тана вазни индекси бўйича ҳисобланган ортиқча вазн.

Соғлом турмуш тарзига риоя қилиб, узоқ умр кўраман дейдиганлар шу хавфлардан узоқда бўлгани яхши. Спорт билан шуғулланишга мунтазам вақти йўқлар пиёда юриб ҳам организмига ёрдам бера олади. Бунинг учун жуда кўп энергия сарфлашнинг ҳожати йўқ, ижобий таъсири эса жуда юқори. Юриш организмнинг умумий ҳолатига таъсир кўрсатади, мушакларни бақувват қилади, суяк тўқимасини мустаҳкамлайди, ҳаракатларни мувофиқлаштиришни ривожлантиради.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

                  ахборот-ресурс маркази раҳбари

                                                                                              М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*