Жорий йилнинг 21 январь куни талаба қизлар иштирокида “Соғлом турмуш сари” рукни остида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада қизлар икки – “Олғирлар” ва “Чопқирлар” гуруҳларига бўлиниб беллашдилар. Мусобақа 2 та шарт бўйича бўлиб ўтди. 1-шарт: баскетбол ва 2-шарт: арқон тортиш.
Натижа 2-2, дурранг натижа билан якунланди. Талаба қизлар мусобақада жуда фаол иштирок этдилар. Соғлиққа ижобий таъсир қилувчи бу каби мусобақаларнинг тез-тез ўтказилиши таълим сифати учун ҳам яхши натижа беришини яна бир бор гувоҳи бўлдилар.
Маънавий-маърифий ишлари
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова