“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ДАВРА СУҲБАТИДА

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари бошчилигида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 22 январь куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова, ўқитувчи О.Маҳкамова бошчилигида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган 141-мактабнинг 8,9,10,11-синф ўқувчиларига “ёшларнинг одоб-ахлоқи” ва “Ёлғон гапириш – энг оғир гуноҳ” мавзуларида давра суҳбати уюштирилди.

Суҳбат давомида бугунги кунда энг долзарб масалалардан бири ёшларнинг одоби, жамиятда ўзини тутиши, ўқитувчи ва ота-онага ҳурмат, ёлғон гапириш, унинг салбий оқибатлари, ёлғонга муқаддас динимизда қарашлар ҳақида кўплаб маълумот ва тушунчалар бериб ўтилди. Суҳбат жуда манфаатли ва савол-жавобларга бой бўлди.

 

 

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*