ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА НАВБАТДАГИ ФИЛЬМ НАМОЙИШИ

 Жорий йилнинг 28 январь куни ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва маънавий бойлигини ошириш мақсадида таълим муассасасининг талаба қизлари иштирокида маънавиятимизга, динимизга зид бўлган қараш ва ғояларга асир бўлиб алданиб қолганлар қисмати, унинг салбий оқибатлари  акс этган “Сотқин” фильми намойиш этилди.

Фильмда экстремизм, унинг салбий жиҳатлари, ота-она, оила, маҳалла, умумий айтганда ватанга хиёнат ва унинг аянчли оқибатлари намойиш этилган бўлиб, бу каби бузғунчи ғояларнинг хатари, унинг инсонни оиладан, қариндошлардан, ота-она ва энг асосийси ўзлигидан бегона қилиши, айириши жуда таъсирли қилиб ёритиб берилган. Талаба қизлар бу фильмдан жуда кўп маълумот ва фойдалар олидилар. Фильм намойиши жуда манфаатли бўлди.

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*