ЁВУЗЛИК ЕТАКЧИЛАРИ

 Исломнинг соф ақидасин ўзига ниқоб қилиб

Ботил ғояларини Ҳақ Сўздан устун билиб

Минглаб бегуноҳ жонларга аёвсиз зулм қилиб

Э воҳ, қайга кетмоқдалар ҳақ йўлдан юз ўгириб?

Мақсади не, тинч қалбларга дахшат қўрқув солишми?

Ҳақ йўлини тутганлардан беаёв ўч олишми?

Ёхуд ерда султон бўлиб, унда мангу қолишми?

Э воҳ,  қайга кетмоқдалар ҳақ йўлдан юз ўгириб?

Оқибатин унутиб ўзлигини сотганлар,

Ғафлат либосин кийиб, қалби тошдек қотганлар,

Исломнинг пок шаънига туҳмат тошин отганлар,

Э воҳ, қайга кетмоқдалар ҳақ йўлдан юз ўгириб?

 

Набий деди: “Фитна асли ухлаб ётган бир нарса

Қайси нодон бу ҳолатдан уни уйғотар бўлса,

Шайтон унинг қалбига сола бошлар васваса”

Э воҳ, қайга кетмоқдалар ҳақ йўлдан юз ўгириб?

Раҳмон тузган низомини нималарга алишди,

Иймон виждонин сотиб қай йўлларда янглишди,

Ўргимчакнинг тўрига наҳот осон илашди?

Э воҳ, қайга кетмоқдалар ҳақ йўлдан юз ўгириб?

 Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус

ислом таълим муассасаси

 ўқитувчиси Ахмедова Муаттар

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*