“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ДАВРА СУҲБАТИДА

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари бошчилигида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова, ўқитувчи Ж.Гаипова бошчилигида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган 141-мактабнинг 8,9,10,11-синф ўқувчиларига “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзуларида давра суҳбати уюштирилди.

Суҳбат давомида жаҳолат, унинг мазмуни, илмсизлик, унинг аянчли оқибатлари, илмсизликка қарши фақат маърифат яъни илм, билим  билан курашиш мумкин экани, Президентимизнинг “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғоялари ҳақида айтиб ўтилди.

 

 

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*