“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Алишер Навоий таваллуди муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан талаба қизлар иштирокида “Алишер Навоий “Хамса”сининг “Бисмиллаҳи” мавзусида фил.ф.док., проф., навоийшунос олим Нурбой Жабборов билан давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбатда Алишер Навоий шахсияти, унинг асарларида Қуръон оятлари ва ҳадислар талқини, хусусан, басмаланинг назмий таркибий таҳлили ҳақида жуда кўплаб янги ва қизиқ маълумотлар презентация асосида тушунтириб берилди. Суҳбат савол-жавобларга бой бўлди. Талаба қизларда бу давра суҳбати жуда катта таассурот қолдирди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*