“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИДА

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасасида психолог Зебинисо Ахмедова билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Жорий йилнинг 11 февраль куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида ёш қизларни оилага тарбиялаш ва соғлом турмуш тарзини ташкил этиш мақсадида психолог, врач, психотерапевт Зебинисо Ахмедова билан “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” ва “Хотира машқи” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда З.Ахмедова ўз шогирдлари иштирокида талаба қизлар билан психологик тренинг ўтказдилар ва аёл кишининг оиладаги ўрни, жамиятдаги роли ҳамда бугунги ёшларнинг ҳар томонлама етук бўлиб етишишлари учун билим олишлари зарурлиги ҳақида керакли ва муҳим маълумот ва масалаҳатлар бериб ўтдилар. Суҳбат сўнгида турли мавзуларда нашр этилган муаллифлик китоблари билан ўртоқлашиб бир қанчасини талаба қизлар ва ўқитувчиларга улашдилар.

 

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*