“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ДАВРА СУҲБАТИДА

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари бошчилигида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Жорий йилнинг 16 февраль куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова, ўқитувчи Ф.Иброҳимова ва битирувчи талаба қизлар бошчилигида Тошкент шаҳар, Учтепа туманида жойлашган 123-мактабнинг 9,10,11-синф ўқувчиларига “Дин ниқобидаги экстремизм – ёшларнинг келажаги учун таҳдид” ва “Қизларнинг одоби” мавзусида давра суҳбати уюштирилди.

Суҳбат давомида бугунги кунда ислом дини ва уни ўрганиш учун яратилаётган имконият ва шароитлар, динни яхши тушунмаган ғўр ёшларнинг турли ёт ғояларга алданиб қолаётгани, буни олдини олиш учун динни пухта билиш кераклиги, юртимизда бу соҳада дарс бериб келаётган етук олим ва мутахассислардан ўрганиш лозимлиги, қайси сайт ва каналларга кирмаслик кераклиги ҳақида слайдлар асосида тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек, бугунги ёшларнинг айниқса қизларнинг одоби, уларнинг ҳаёси, ахлоқи жамият ва келажак авлод учун ўта муҳим экани ҳақида ҳам маълумотлар тушунтирилди. Суҳбат жуда манфаатли ва савол-жавобларга бой бўлди.   

 

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*