Мамлакатимизни янада ободонлаштириш, халқимиз орасида ўзаро меҳр-муҳаббат ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, экологик маданиятни юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 13 февраль куни шанбалик эълон қилинди.
Ушбу шанбаликда Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 30 нафар мударрисалари, 15 нафар ишчи-ходимлари ва 112 нафар талабалар (8 нафари сабабли бемор) иштирок этдилар. Улар бирдамликда қуйидаги ишларни амалга ошириш орқали билим юрти ободончилигига катта ҳисса қўшдилар.
- Ўқув биносидаги синф хоналари, компьютер, тикувчилик, маъмурий хоналар ва кутубхона тозаланди, ойналари артилди, тувакдаги гулларнинг тупроқлари юмшатилди;
- Ётоқхона ойналари тозаланиб, санитарик ҳолати яхшиланди;
- Таълим муассасаси ташқариси супуриб тозаланди;
- Ошхона ва спорт зал исланди, гиламлар чанг ютгичда тозаланди ва умумий тозаланди;
- Таҳоратхона ва иситиш хонаси тозалаб, поллари ювиб чиқилди;
- Таълим муассаса ҳовлиси тозаланди ва ободонлаштирилди;
- Катта ва кичик омборхоналар тозаланди ва тартибга келтирилди.
Маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова