“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБА ҚИЗЛАРИ “АДИБЛАР ХИЁБОНИ”ДА

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасаси  талаба қизлари билан “Адиблар хиёбони”га ташриф буюрилди.

Жорий йилнинг 18 февраль куни ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маънавиятини ошириш ва Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан таништириш мақсадида 4-курс талаба қизлари билан “Адиблар хиёбони”га ташриф уюштирилди. Саёҳат давомида талаба қизлар Алишер Навоий ҳайкали атрофидан жой олган 20 дан зиёд Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий, Тўлепберген Қайипбергенов, Ибройим Юсупов, Александр Файнберг сингари буюк аждодлармииз ва бобакалонларимиз, таниқли шоир ва ёзувчиларимиз, тарихимизда ўчмас из қолдирган давлат арбобларининг ҳайкаллари яхлит меъморий ва бадиий композициялари билан танишдилар.

Ташриф давомида талабалар уларнинг ўтмиши, ҳаёти ва ижод йўли, ватан равнақига қўшган ҳиссаси билан яқиндан танишдилар. Саёҳат жуда мароқли ва фойдали бўлди.

 

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*