“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ

Жорий йилнинг 17 февраль куни ёшларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида 23-24 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган “Дин ишлари бўйича қўмита кубоги” спорт мусобақаларининг ички саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда талаба қизлар спортнинг уч тури – шашка, шахмат ва стол тенниси бўйича беллашдилар. Беллашув натижасида шашка бўйича 1-курс талабаси Сайидакбарова Муҳсина, шахмат бўйича 3-курс талабаси Ахмеджанова Комила ва стол тенниси бўйича 2-курс талабаси Нурматова Гулнозалар ғолиб бўлдилар.  Талаба қизлар кўтаринки кайфиятда мусобоқанинг кейинги босқичига йўл олдилар. Тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Талаба қизларимизга омад ва ғалаба ёр бўлсин.

 

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*