Исломда қасам ҳукмлари.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида “Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас, Лекин қалбларингиз касб қилган нарса учун тутадир.  Аллоҳ ӯта мағфиратлидир, ӯта раҳмлидир”.деб марҳамат қилади. (225-оят)

Ӯзи хохлаган нарсаси билан қасам ичиб, ӯзининг номи билангина қасам ичишни жорий қилган Ҳақ таолога ҳисобсиз ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳ таоло Исломни Адолат мезони қилиб қӯйди ва бандаларига динни мукаммал қилиб берди. Ҳамда Шариат аҳкомларига амал қилган ҳолда,  унинг амрларига итоат қилишимизга буюрди. Биз билишимиз керак бўлган аҳкомлардан бири бу қасамдир. Ҳаётимиз мобайнида бу сўзларни кӯп эшитган бӯлишимиз мумкин. Лекин унинг моҳиятини яхши англаб етмаган бӯлишимиз мумкин.

Қасам Араб тилига “Ямин”  деб таржима қилинади. Ямин сӯзи луғатда

“ўнг томон”, “ӯнг қӯл” деган маъноларни ифодалайди. Бунинг сабаби Араблар одати бӯйича кишилар ӯзаро қасам ичишганларида бир – бирларининг ӯнг қӯлидан тутиб туриб қасам ичишганларида экан. Ямин сӯзи шаръий истилоҳда қуйидагича таърифланади: “Аллоҳ таалонинг исми ёки у зотнинг сифатларидан бирини зикр қилиш ила эҳтимоли бор бир ишни таъкидлаш яминдир. Қасам араб тилида бир неча хил сўзлар билан ишлатилади.

  1. Қасам.
  2. Ямин.
  3. Халф.
  4. Аҳд.
  5. Мийсоқ.
  6. Ийло.

Қасам сӯзи яна бир таърифда: “Аллоҳнинг зикри ёки таълиқ ила кучлантириш” дейилган. Қасамнинг сабаби – Қасам ичувчи ӯзининг ростгӯйлигини тингловчига таъкидлашни ёки ӯзини бир нарсани қилиш ёки тарк этишга мажбурлашни қасд қилишидир. Унинг шарти эса қасам ичувчининг мукаллаф бӯлиши ҳисобланади. Ҳукми- унинг амалга ошишида яхшилик бӯлиши ва амалга ошмаганида каффорат беришдир. Араб тилида қасам турли услублар билан, мисол учун, очиқ қасам ичиш маъ носидаги сўзлар билан ёки қасам ҳарфлари “вов”, “бе”,”то” ҳарфлари билан ифода этилади.

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қасам ичмоқчи бӯлса, Аллоҳнинг номи билан ичсин, бӯлмаса, жим турсин”, дедилар. Бу ҳадиси шарифдан бандаларнинг Аллоҳдан бошқанинг номи билан мисол учун Набий, Қуръон, Каъба кабилар билан қасам ичишга  ҳаққлари йӯқлиги билинади. Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) бир кишининг “Йўқ! Каъба билан қасамки!” деб қасам ичаётганини эшитиб қолиб: “Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг “Ким Аллоҳдан ӯзга билан қасам ичса, батаҳқиқ ширк келтирибди” деганларини эшитдим дедилар. Демак, Аллоҳдан ӯзга билан билиб туриб  қасам ичган киши мушрик бӯлиб қолиши, билмасдан туриб тили кетиб қолса макруҳ ишни қилган бӯлади ва дарҳол истиғфор айтиши ва бу ишга бошқа қайтмаслиги лозим ҳисобланади.

 Қасамнинг учта тури мавжуд.

  • Ғомус қасам−кишининг ӯтган нарсани қилгани ёки тарк этганига қасддан ёлғон ичишидир. Ким ёлғондан қасам ичса гуноҳи кабира қилган бӯлади. Набий ( с.а.в) “Ким ёлгондан лозим қилувчи қасам ичса, ӯзининг дӯзахдаги ӯриндиғига ӯзи тайёрланаверсин” дедилар.
  • Беҳуда қасам−киши бир нарсада ӯзини ҳақ деб гумон қилсаю, иш аксинча бӯлса, беҳуда қасам бӯлади. Бунда афв этилиш умид қилинади. Чунки Бунда тил ӯрганиб қолганидан ӯйламасдан қасам ичилади. Сӯз орасида “Валлоҳи”, “Таллоҳи”, “Биллаҳи” деб юборади. Арабларда қасам лафзи осон чиқади. Туркий халқларда ҳар нарсага “Худо урсин” деявериш каби бўлади.
  • Боғланган қасам−Агар келажак нарсага қасам ичса, қасам боғланади. Бунда қасам ичган одам қасамига содиқ қолиши керак. Агар қасамида турмаса, қасамхӯр бӯлади ва гуноҳ содир этган ҳисобланиб, каффорат тӯлайди.

Ичган қасамини бузишга мажбур бӯлган инсон адо этиши вожиб бӯлган каффорат қуйидагилардир:

1) Битта қул озод қилиш ёки

2) Ӯнта мискинни тӯйдириш ёки

3) Ӯнта мискинга бутун баданини тӯсадиган бир сидра кийим бериш.

4) Агар юқоридагиларни бирортасини бажаришга қодир бӯлмаса, кетма-кет уч кун рӯза тутиш кабилардир.

Ислом динимизда қасам ичиш жоиз лекин мусулмон киши қасам ичишидан олдин унинг фойда ва зарарларини мулоҳаза қилиб кӯриши лозим бӯлади.

Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси Усмонова Парвина

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*