“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА АМАЛИЙ ДАРС

 “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Биз ёт ғояларга қаршимиз” мавзусида амалий дарс ташкил этилди.

Жорий йилнинг 25-26 февраль куни талаба қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маънавиятини ошириш ва мафкуравий иммунитетини янада мустаҳкамлаш, ёт ғояларга қарши раддия бериш қобилиятини шакллантириш мақсадида 3- ва 4-курс талаба қизлари билан “Биз ёт ғояларга қаршимиз” мавзусида ўқитувчи З.Комилжонова иштирокида амалий дарс бўлиб ўтди. Унда турли бузғунчи диний экстремистик оқимлар домига тушиб алданиб қолган айрим кимсаларнинг аянчли тақдири, бугунги кунда турли ақидапараст ғояларга домига тушмаслик учун нималарга эътибор бериш лозимлиги акс этган видеоролик ва презентация намойиш этилди.

Талаба қизлар ушбу амалий дарсдан жуда кўп фойдалар олдилар. Дарс савол-жавобларга бой бўлди.

 

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*