ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ТАДБИР

 Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида жорий йилнинг 4 март куни 3-курс талабаси Маҳмудова Муниса, 1-курс талабаси Юсуфий Руқайя ва Қуръони каримни 77 кунда тўлиқ ёдлаб тугатган 1-курс талабаси Ғофуржонова Робияларнинг Қуръони каримни ёдлаганлари муносабати билан хатм тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим муассасаси директори, ўқитувчилари, талабалар ҳамда қория қизларнинг оналари иштирок этишди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Қория талабаларни таълим муассасаси директори, устозлар ва оналар ҳамда талабалар муборакбод этишди ва уларга керакли тавсияларни беришди. Тадбир қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди. Қория қизлар талабаларга ибрат бўлишди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*