ТАБРИКЛАЙМИЗ!

ЮКСАК ЭЪТИРОФ

Республикамизда аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенглиги асосида уларга тенг имкониятлар яратиш борасида талайгина ишлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий ҳаётнинг ҳар соҳасида фаолият юритувчи аёлларимиз эътирофга сазовор бўлмоқдалар.

Куни кеча “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси етакчи ўқитувчиси, тажрибали устоз-мураббия ҚУРБАНОВА ГУЛОБОД ҚУДРАТИЛЛАЕВНАнинг “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлангани бунинг яққол мисолидир. Гулобод устоз кўп йиллар давомида таълим муассасасида “Қуръони карим ва тажвид” фанидан таълим бериб келмоқда. Ўз фаолияти давомида минглаб қория қизларни таълим ва тарбиясига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшмоқда.

  Мана неча йилларки республикамизда диний таълим муассасалари ўртасида ўтказилаётган “Қуръон мусобақалари”да устознинг шогирдлари нуфузли ва фаҳрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Улардан бир нечтаси эса ҳотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган халқаро “Қуръон мусобақа”ларида ҳам иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Гулобод устоз нафақат таълим муассасаси талабалари, балки халқимизнинг “Қуръони карим ва тажвид” бўйича маърифатлари юксалишига ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Устоз муаллифлигидаги “Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари” китоби аҳолимиз ташаббуси билан ўн маротаба ўзгартиш ва тўлдиришлар билан қайта нашрдан чиқарилди.

Диний соҳада фаолият юритаётган мутахассислар, жумладан, аёлларга кўрсатилган юксак эътироф республикамизда охирги йилларда диний соҳада амалга оширилган ислоҳотларнинг амалий кўриниши сифатида баҳолаш ўринли.

Гулобод устозга кейинги фаолиятларида Аллоҳдан қувват, шижоат ва муваффақиятлар сўраб қоламиз!!!

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*