2021 йилнинг 13 март куни таълим муассасаси ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди.
Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш” ойлиги муносабати билан ҳамда мамлакатимизни янада ободонлаштириш, халқимиз орасида ўзаро меҳр-муҳаббат ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, экологик маданиятни юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 13 март куни шанбалик ташкил этилди.
Шанбаликда Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 25 нафар ўқитувчилари, 15 нафар ишчи-ходимлари ва 115 нафар талабалар (4 нафари сабабли бемор) иштирок этдилар. Улар бирдамликда қуйидаги ишларни амалга ошириш орқали билим юрти ободончилигига катта ҳисса қўшдилар.
- Ўқув биносидаги синф хоналари, компьютер, тикувчилик, маъмурий хоналар ва кутубхона тозаланди, ойналари артилди, тувакдаги гулларнинг тупроқлари юмшатилди;
- Ётоқхона ойналари тозаланиб, санитарик ҳолати яхшиланди;
- Таълим муассасаси ташқариси супуриб тозаланди;
- Ошхона ва спорт зал исланди, гиламлар чанг ютгичда тозаланди ва умумий тозаланди;
- Таҳоратхона ва иситиш хонаси тозалаб, поллари ювиб чиқилди;
- Таълим муассаса ҳовлиси тозаланди ва ободонлаштирилди;
- Катта ва кичик омборхоналар тозаланди ва тартибга келтирилди.
Маънавий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари
Зайнаб Комилжонова